Ўзбекистон Президенти Қозоғистоннинг биринчи Президенти билан телефон орқали мулоқот қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон Республикаси биринчи Президенти Нурсултон Назарбоевнинг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди. Қозоғистоннинг биринчи Президенти Ўзбекистон раҳбарини куни кеча мамлакатимизда бўлиб ўтган муддатидан илгари Президент сайловидаги ишончли ғалабаси билан самимий қутлади. Ўзбекистон билан Қозоғистон ўртасидаги яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари изчил ривожланиб бораётгани катта мамнуният билан қайд этилди.…

Россия Президенти Ўзбекистон Президентини сайловда қозонган ишончли ғалабаси билан табриклади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди. Россия етакчиси давлатимиз раҳбарини сайловда қозонилган ишончли ғалаба билан дилдан қутлади. Алоҳида таъкидланганидек, овоз бериш натижалари Ўзбекистонда мамлакатни янада жадал ривожлантириш, унинг халқаро нуфузини мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш йўлида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар сиёсати халқ томонидан…

Ўзбекистон ва Қозоғистон раҳбарлари икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқот қилди. Қозоғистон раҳбари Ўзбекистон етакчисини Президент сайловидаги ишончли ғалабаси билан дилдан қутлаб, унга янги муваффақиятлар, фаровонлик ва равнақ тилади. Ўзбекистон-Қозоғистон стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари олий даражада эришилган келишувларга мувофиқ изчил ривожланиб бораётгани алоҳида мамнуният билан қайд этилди. Ўзаро савдо ҳажми…

Ўзбекистон ва Туркманистон Президентлари кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш масалаларини муҳокама қилдилар

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқотида икки мамлакат ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш ва кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. Туркманистон Президенти давлатимиз раҳбарини куни кеча бўлиб ўтган муддатидан илгари Ўзбекистон Президенти сайловидаги ишончли ғалабаси билан самимий табриклади. Барча даражаларда фаол мулоқотлар давом этаётгани мамнуният билан қайд…

Ўзбекистон ва Туркия Президентлари Стратегик ҳамкорлик кенгаши кун тартибини пухта тайёрлаш муҳимлигини таъкидладилар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған билан телефон орқали мулоқотида олий даражадаги Стратегик ҳамкорлик кенгашининг бўлажак йиғилишига биргаликда ҳар томонлама тайёргарлик кўриш зарурлиги ҳақида сўз борди. Суҳбат аввалида Туркия Президенти давлатимиз раҳбарини муддатидан илгари Президент сайловида қозонган ишончли ғалабаси билан дилдан қутлади, сайловчиларнинг овоз беришдаги фаол иштирокини ҳамда Янги Ўзбекистонда…

Ўзбекистон ва Озарбайжон етакчилари амалий ҳамкорликни ривожлантириш муҳимлигини қайд этдилар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев билан телефон орқали мулоқотида кўп қиррали муносабатларни янада кенгайтириш ва қўшма лойиҳаларни илгари суриш масалалари муҳокама қилинди. Озарбайжон раҳбари мамлакатимиз етакчисини Президент сайловидаги ишончли ғалабаси билан самимий табриклаб, дўст Ўзбекистон халқига тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва равнақ тилади. Бўлажак олий даражадаги учрашувга тайёргарлик кўришга алоҳида эътибор қаратилди.…

Тожикистон Президенти Ўзбекистон етакчисини сайловдаги ғалабаси билан табриклади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди. Тожикистон раҳбари мамлакатимиз етакчисини куни кеча Ўзбекистонда бўлиб ўтган муддатидан илгари Президент сайловида қозонган ишончли ғалабаси билан самимий қутлади. Ўзбекистон билан Тожикистон ўртасидаги кўп қиррали муносабатларни, энг аввало, савдо-иқтисодиёт, инвестициялар, энергетика, қишлоқ хўжалиги ва бошқа устувор соҳаларда амалий ҳамкорликни…

МОНОПОЛИЯГА ҚАРШИ ЭКСПЕРТЛАР АССОЦИАЦИЯСИ ТАШКИЛ ЭТИЛАДИ

Жорий йил 6 июль куни “Рақамли бозорларда рақобат тўғрисидаги қонунни қўллаш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш: муаммолар ва имкониятлар” мавзусида ўтказилган халқаро конференция доирасида «Монополияга қарши экспертлар(юристлар) ассоциациясини тузиш юзасидан» келишув имзоланди. Мазкур келишувни имзолашдан кўзланган мақсад: – монополияга қарши экспертлар (юристлар) Ассоциациясини тузиш; – монополияга қарши қонунчилик ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича қонун…

Туркманистон етакчиси Ўзбекистон Президентини сайловдаги ишончли ғалабаси билан самимий қутлади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистон Миллий етакчиси, Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқот қилди. Суҳбат аввалида Туркманистон етакчиси давлатимиз раҳбарини муддатидан илгари ўтказилган Президент сайловида қозонган ишончли ғалабаси билан самимий табриклаб, қардош Ўзбекистон халқига фаровонлик ва равнақ тилади. Ўзбекистон-Туркманистон дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатлари кейинги йилларда изчил ривожланиб бораётгани…