Ўзбекистон Президенти «Марказий Осиё – ЕИ» саммитига келди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Чўлпонота шаҳрига келди. Аэропортда давлатимиз раҳбарини Қирғиз Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раиси – Президент Администрацияси раҳбари Ақилбек Жапаров ва бошқа расмий шахслар кутиб олди. Бугун Чўлпонотада иккинчи “Марказий Осиё – Европа Иттифоқи” саммити бўлиб ўтади. Унинг кун тартибидан минтақамиз мамлакатларининг Евроиттифоқ билан конструктив мулоқотини янада ривожлантириш ва амалий…

ЯНА БИР ФУҚАРОНИНГ МУАММОСИ ҲАЛ ЭТИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Навоий вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан вилоятдаги яна бир фуқаронинг муаммоси ҳал этилди. Фуқаро ҳудудий бошқармага қуйидаги мазмунда мурожаат йўллаган: Зарафшон шаҳар 14-кичик даҳа ҳудудида қуриладиган Б блок 9-қаватида жойлашган бир хонали, умумий майдони 52,11 кв.м бўлган хонадоннинг баҳоси 198 000 000 сўм қилиб белгиланган. Харидор…

Қирғизистонга ташриф якунланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Чўлпонота шаҳрига амалий ташрифини якунлади. Бугун давлатимиз раҳбари Европа Кенгаши Президенти Шарль Мишель билан музокара ўтказди ҳамда Марказий Осиё мамлакатлари ва Европа Иттифоқи етакчиларининг иккинчи учрашувида иштирок этиб, минтақавий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш бўйича бир қатор муҳим ташаббусларни илгари сурди. Аэропортда олий мартабали меҳмонни Қирғиз Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раиси – Президент…

Ўзбекистон Президенти Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи ўртасидаги минтақавий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш юзасидан муҳим ташаббусларни илгари сурди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Чўлпонота шаҳрида ўтказилган Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи етакчиларининг иккинчи учрашувида иштирок этди. Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров раислигида ўтган тадбирда Европа Кенгаши Президенти Шарль Мишель, Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон ва Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосари Нурмуҳаммад Аманнепесов ҳам қатнашди. Кун тартибига мувофиқ, Марказий…

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Марказий Осиё – Европа Иттифоқи” иккинчи саммитидаги нутқи

Ҳурматли делегациялар раҳбарлари! Навбатдаги “Марказий Осиё – Европа Иттифоқи” форматидаги етакчилар учрашувининг барча иштирокчиларини қутлашдан мамнунман. Қирғиз Республикаси Президенти ҳурматли Садир Нурғожоевич Жапаровга саммит аъло даражада ташкил этилгани ҳамда минтақамизнинг энг хушманзара масканларидан бири – Чўлпонота шаҳрида кўрсатилаётган ҳар доимгидек илиқ, самимий меҳмондўстлик учун билдирилган миннатдорлик сўзларига қўшиламан. Европа Кенгаши Президенти Шарль Мишель жанобларига ҳам…

Ўзбекистон Президенти Корея Республикаси билан кенг кўламли шерикликни кенгайтириш муҳимлигини таъкидлади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 1 июнь куни расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турган Корея Республикаси ташқи ишлар вазири Пак Чин бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Ўзбекистон билан Жанубий Корея ўртасидаги дўстлик ва алоҳида стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, кенг кўламли ҳамкорликни, энг аввало, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва молиявий-техник соҳаларда кенгайтиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди. Учрашув аввалида…

Ўзбекистон Президенти Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи етакчиларининг иккинчи саммитида иштирок этади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Марказий Осиё – Европа Иттифоқи” форматидаги навбатдаги олий даражадаги учрашувда иштирок этиш учун 2 июнь куни амалий ташриф билан Чўлпонота шаҳрида (Қирғиз Республикаси) бўлади. Тадбирда минтақамиз давлатларининг раҳбарлари ва Европа Кенгаши Президенти Шарль Мишель иштирок этиши кўзда тутилган. Кун тартибидан Марказий Осиё мамлакатларининг Евроиттифоқ билан конструктив мулоқотини янада ривожлантириш ва…