Ўзбекистон ва Россия етакчилари телефон орқали мулоқот қилдилар
24 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди. Президент Владимир Путин давлатимиз раҳбарига Россиядаги вазият тўғрисида маълумот берди. Икки томонлама ва минтақавий кун тартибидаги долзарб масалалар ҳам муҳокама қилинди.