Ўзбекистон Президентининг Эронга ташрифи икки томонлама ҳамкорликнинг янги устувор йўналишларини белгилаб берди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Эронга расмий ташрифи доирасидаги тадбирлар якунига етди. Ташриф давомида Ўзбекистон раҳбари Эрон Президенти Иброҳим Раисий билан тор ва кенгайтирилган доирада музокаралар ҳамда мамлакатнинг Олий диний раҳбари Саид Али Хоманеий билан учрашув ўтказди. Олий даражадаги музокаралар якунида икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб йўналишлари юзасидан ҳукуматлараро ва идоралараро ҳужжатларнинг салмоқли тўплами имзоланди. “Меҳробод” халқаро аэропортида…