Ўзбекистон Президенти Қозоғистон Президенти билан телефон орқали мулоқот қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 12 июнь куни Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқот қилди. Суҳбат аввалида давлатимиз раҳбари Абай вилояти ҳудудида рўй берган ўрмон ёнғини оқибатида инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан Президент Қасим-Жомарт Тоқаев ва қардош Қозоғистон халқига чуқур ҳамдардлик ва далда сўзларини изҳор этди. Табиий офатга қарши курашиш ва унинг…