ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг вакиллари Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) томонидан Сеул шаҳрида (Корея Республикаси) ташкил этилган ва жорий йилнинг 21 майидан 3 июнь кунига қадар давом этадиган халқаро тажриба алмашинув дастурида иштирок этишмоқда. “Рақобат қонунчилиги ва бозор иқтисодиётини ривожлантириш” деб номланган ушбу дастурда Ўзбекистон билан биргаликда Озарбайжон, Қирғизистон ва Қозоғистон…

Қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этиш ҳолати кўриб чиқилди

Президент Шавкат Мирзиёев ижтимоий муассасалар ва давлат идораларида қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этиш ҳолати бўйича тақдимот билан танишди. Давлатимиз раҳбарининг шу йил 16 февралдаги қарори билан бу борадаги ишларни жадаллаштириш бўйича дастур қабул қилинган эди. Унга кўра, жорий йилда ижтимоий соҳа ва давлат идораларида 220 мегаватт қувватли қуёш панеллари ўрнатиш кўзда тутилган. Йиғилишда мутасаддилар шу…