Ўзбекистон Президенти Қирғизистон Президенти билан икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалаларини муҳокама қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Москвага амалий ташриф доирасида 9 май куни Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров билан учрашув ўтказди. Давлат раҳбарлари икки томонлама кун тартибининг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар ҳамда бўлажак олий даражадаги тадбирлар режасини кўриб чиқдилар.

Ўзбекистон Президенти Ғалабанинг 78 йиллигига бағишланган тантанали тадбирларда иштирок этди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан Москва шаҳрига амалий ташрифи доирасида 9 май куни Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 78 йиллигига бағишланган тантанали тадбирларда иштирок этди. Ўзбекистон халқининг Буюк Ғалабага қўшган ҳиссаси беқиёс. 1941 йилда республикамиз аҳолиси 6 миллион 800 мингдан зиёд кишини ташкил этарди. Уруш бошланиши билан қарийб 2…