Янгиланган Конституцияни ҳаётга жорий этиш бўйича чора-тадбирлар муҳокама қилинди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 8 май куни Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар, суд ва ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарлари ҳамда жамоатчилик фаоллари билан мулоқот қилди. Унда янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясини қабул қилиш бўйича шу йил 30 апрелда бўлиб ўтган референдум якунлари ҳақида сўз борди. Давлатимиз раҳбари ўз нутқида янгиланган Конституциямизда барча қатлам манфаатлари…