Ўзбекистон Президентининг Германияга ташрифи якунига етди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Германияга икки кунлик ташрифи якунланди. Берлинда давлатимиз раҳбари ГФР Канцлери Олаф Шольц ва Федерал Президент Франк-Вальтер Штайнмайер билан музокаралар ўтказди. Германиянинг етакчи компания ва банклари раҳбарлари билан учрашув бўлиб ўтди. Ўзбекистон ва Германия Президентлари биргаликда Жеймс Симон галереясига ташриф буюриб, “Ўзбекистоннинг археологик хазиналари. Македониялик Искандардан Кушонлар салтанатигача” номли ноёб кўргазмани…

Ўзбекистон ва Беларусь Президентлари амалий ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 4 май куни Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенко билан ўтказган телефон орқали мулоқотида қўшма кооперация лойиҳаларини жадаллаштириш ва савдо муносабатларининг суръатини таъминлаш масалалари кўриб чиқилди. Суҳбат аввалида Беларусь Президенти жорий йил 30 апрель куни бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиришлар киритиш бўйича референдум муваффақиятли ўтказилгани билан самимий табриклади. Президентлар Ўзбекистон-Беларусь…