Ўзбекистон Президенти Германиянинг етакчи компания ва банклари раҳбарлари билан учрашди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Германияга ташрифи доирасида 3 май куни ушбу мамлакатнинг етакчи компаниялари ва молиявий институтлари раҳбарлари билан учрашув ўтказди. Германия томонидан тадбирда Германия иқтисодиёти Шарқий қўмитаси, Германия-Ўзбекистон ишбилармонлар кенгаши, Германия энергетика агентлиги, “CLAAS”, “Knauf”, “Siemens Energy”, “Lasselsberger”, “Aurubis”, “Linde Group”, “Gunter Papenburg”, “Falk-Porsche-Technik”, “Mangold Consulting”, “DB Engineering”, “Landesbank”, “Commerzbank”, “KfW Bank”, “Deutsche…

Ўзбекистон ва Германия Президентлари ўзбек халқининг маданий-тарихий меросига бағишланган ноёб кўргазмани очиб бердилар

Германияга ташриф доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Германия Федерал Президенти Франк-Вальтер Штайнмайер Берлин шаҳридаги жаҳонга машҳур Жеймс Симон галереясида “Ўзбекистоннинг археологик хазиналари. Македониялик Искандардан Кушонлар салтанатигача” номли ноёб кўргазмани очдилар. Давлатимиз раҳбари очилиш маросимида икки мамлакатда халқларимизнинг бой маданий мероси ва бугунги ютуқларига қизиқиш ортиб бораётганини мамнуният билан қайд этди. Ўзбекистонда Гёте, Гейне, Шиллер,…

Ўзбекистон ва Германия Президентлари кўп қиррали ҳамкорлик кун тартибидаги долзарб масалаларни муҳокама қилдилар

3 май куни Берлин шаҳридаги Бельвю саройида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Германия Федератив Республикаси Президенти Франк-Вальтер Штайнмайернинг музокаралари бўлиб ўтди. Учрашув аввалида давлатимиз раҳбари Федерал Президентга Германияга ташриф билан келиш таклифи ва кўрсатилаётган самимий қабул учун миннатдорлик билдирди. Президентлар Ўзбекистон билан Германия ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик мисли кўрилмаган суръатда ривожланиб бораётганини мамнуният билан…