Қўмита масъул ходимлари “Марказий Осиё мамлакатларида энергетика соҳасида адолатли тарифларга эришиш учун хизматлар нархини тартибга солиш” бўйича ўқув курсида иштирок этишди
Жорий йилнинг 6-9 ҳамда 13-16-феврал кунлари Тошкент шаҳридаги “Radisson Blu Tashkent” меҳмонхонасида “Марказий Осиё мамлакатларида энергетика соҳасида адолатли тарифларга эришиш учун хизматлар нархини тартибга солиш” мавзусига бағишланган ўқув курси бўлиб ўтди. Мазкур ўқув курси АҚШ Халқаро тараққиёт ташкилотининг (USAID) “Марказий Осиёда энергетика соҳасини тартибга солиш бўйича ҳамкорлик” лойиҳаси доирасида Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳамда…