2023 йилнинг июль ойида «Монополияга қарши экспертлар кенгашини тузиш юзасидан» келишув имзолангани тўғрисида ҳабар берган эдик.
Жорий йилнинг 2 апрель куни Қўмита раҳбарияти бошчилигида Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Монополияга қарши экспертлар кенгаши аъзолари билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашув давомида Монополияга қарши экспертлар кенгаши низоми тасдиқланганлиги ва экспертлар Кенгаш раиси этиб Зафар Ваҳидов («Vakhidov & Partners») сайланганлиги маълумот ўрнида келтириб ўтилди.
Ушбу Экспертлар кенгаши Рақобат қўмитаси ҳузуридаги жамоатчилик асосида фаолият юрутувчи мустақил кенгаш ҳисобланади.
Монополияга қарши экспертлар кенгашининг асосий мақсадлари сифатида,
Рақобат, монополияга қарши тартибга солиш, қўшиб юбориш ва қўшиб олиш устидан назорат қилиш соҳаларидаги қонунчилик ва сиёсатни такомиллаштиришга кўмаклашиш
Рақобат соҳасидаги долзарб ҳуқуқий масалалар бўйича тадқиқотлар олиб бориш
Қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқишга кўмаклашиш
Рақобатни ҳимоя қилиш ва ривожлантириш соҳасида самарали давлат сиёсатини шакллантиришда иштирок этиш
Монополияга қарши экспертлар ўртасида ҳар томонлама ҳамкорликни ривожлантириш каби йўналишларни келтириб ўтиш мумкин.