«1 октябрь Ўқитувчи ва Мураббийлар куни» муносабати билан БАЙРАМ ТАБРИГИ

Ассалому алайкум, муҳтарам устозлар ва мураббийлар! Аввало, Сиз азизларни, сизларнинг тимсолингизда устоз деган шарафли номни улуғлаб келаётган юртимиздаги барча инсонларни Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан самимий табриклайман. Буюк бобомиз Алишер Навоий айтганларидек, дунёнинг бор бойлик ва хазинаси билан ҳам олийжаноб меҳнатингиз ҳақини адо этиб бўлмайди. Ҳақиқатан ҳам, ўқувчиларини ўз фарзандидек ардоқлаб, ёш авлод тарбияси учун…

Монополияга қарши курашиш қўмитаси Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (ИҲТТ) билан ҳамкорликда халқаро конференцияга мезбонлик қилади

Ўрнатилган халқаро ҳамкорлик доирасида, жорий йилнинг 10-13 октябрь кунлари пойтахтимиз Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳамда Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (ИҲТТ) билан ҳамкорликда «Рақобатбардошликни таъминлашнинг адолатли бозор шартлари» лойиҳасининг иккинчи босқичи доирасида халқаро конференция ўтказилиши режалаштирилган. Ушбу халқаро тадбир, ҳозирги давр рақобат қонунчилиги ва сиёсатига тўғридан-тўғри тааллуқли бир қатор долзарб масалалар…

Тошкент вилоятида тадбиркорга асоссиз ҳисобланган 114 миллион сўм қарздорлик бекор қилинди

Монополияга қарши курашиш қўмитасининг Тошкент вилояти ҳудудий бошқармасига Қибрай туманида фаолият юритувчи якка тартибдаги тадбиркор Aброр Халимов мурожаат қилган. У ўз мурожаатида Қибрай шаҳарчаси, Ғ.Ғулом МФЙ, A.Навоий кўчаси, 1а уйда жойлашган тижорат дўкони биноси “Тошкент ҳудудий електр тармоқлари” AЖ Қибрай ТЕТК ходимлари томонидан электр таъминотига ўзбошимчалик билан уланилган деб топилганлиги, натижада 272448-000063-сонли далолатнома расмийлаштирилиб, асоссиз…

Тошкент шаҳрида 156 та танлов (тендер) савдоларида қонун бузилиш ҳолатлари аниқланган

Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитасининг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси томонидан ҳудудда доимий танлов (тендер) савдолари мониторинг қилиб борилади. Жорий йилнинг 8 ойи давомида, Тошкент шаҳридаги бюджет ва корпоратив буюртмачилар томонидан бошланғич нархи жами 2590,9 млрд. сўмлик 1974 та танлов (тендер) савдолари ўтказилган. Монополияга қарши курашиш қўмитасининг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси томонидан ўтказилган ўрганишлар натижасида…

Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида соф энергетика соҳасида Марказий Осиё форуми бошланди

Жорий йил 13-15 сентябр кунлари Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида соф енергетика соҳасидаги Марказий Осиё форуми бошланди. Унда қўшни Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон давлатлари иштирок этишмоқда. Форумда иштирок этаётган давлатлар ўз енергетика тизимларидан углерод чиқиндиларини камайтириш ва иқлим ўзгаришига мослашиш чораларини кўриб чиқишлари режалаштирилган. Халқаро форумда Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси раси ўринбосари Б.Умматов…

Qozog’istonning Olmaota shahrida sof energetika sohasida Markaziy Osiyo forumi boshlandi

Joriy yil 13-15 sentyabr kunlari Qozog’istonning Olmaota shahrida sof energetika sohasidagi Markaziy Osiyo forumi boshlandi. Unda qo’shni Qozog‘iston, Qirg‘iziston, Tojikiston, Turkmaniston va O‘zbekiston davlatlari ishtirok etishmoqda. Forumda ishtirok etayotgan davlatlar o‘z energetika tizimlaridan uglerod chiqindilarini kamaytirish va iqlim o‘zgarishiga moslashish choralarini ko‘rib chiqishlari rejalashtirilgan. Xalqaro forumda O’zbekiston Respublikasi Monopoliyaga qarshi kurashish qo’mitasi rasi o’rinbosari B.Ummatov…

Ҳамкорлик Меморандуми имзоланди

7 сентябрь куни Минск шаҳрида бўлиб ўтган Монополияга қарши сиёсат бўйича Давлатлараро кенгашнинг 53-йиғилишида иштирок этиш доирасида Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси Ш.Шарахметов ва Россия Монополияга қарши Федерал хизмати раҳбари М.Шасколский ўртасида икки томонлама музокаралар бўлиб ўтди. Музокараларда монополияга қарши тартибга солишнинг долзарб масалалари, биржа фаолиятини назорат қилиш ҳамда озиқ-овқат бозорларида нархларни тартибга…

Халқаро ҳамкорлик

Аввал хабар берганимиздек Минск шаҳрида халқаро конференция бўлиб ўтмоқда. Монополияга қарши қонун ҳужжатлари бузилишини ҳамкорликда текшириш бўйича штабнинг 39-йиғилишига тайёргарлик кўришга бағишланган учрашувда Қўмита раиси Ш.Шарахметов ва Қўмита вакиллари иштирок этишмоқда. Тадбир давомида Қўмита раиси сўзга чиқиб, Беларус Республикасида монополияга қарши тартибга солишнинг 30 йиллиги муносабати билан Беларус Монополияга қарши тартибга солиш ва савдо вазирлигини…

Беларус Республикасида монополияга қарши тартибга солишнинг 30 йиллигига бағишланган халқаро конференция бўлиб ўтмоқда

Беларус Республикаси монополияга қарши тартибга солиш ва савдо вазирлиги томонидан Минск шаҳрида Беларус Республикасида монополияга қарши тартибга солишнинг 30 йиллигига бағишланган халқаро конференциясида Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси мутасадди вакиллари иштирок этмоқда. Конференцияда Мустақил давлатлар ҳамдўстлигига аъзо мамлакатларнинг рақобатни ривожлантириш борасида ваколатли органлари вакиллари ва экспертлари, Беларус Республикаси давлат идоралари расмийлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси…