Бугун 11-октябр куни Монополияга қарши курашиш қўмитаси Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (ИҲТТ) билан ҳамкорликда йўлга қўйилган “Рақобатбардошликни таъминлашнинг адолатли бозор шартлари” лойиҳаси доирасида “Товар ва молия бозорларида устун мавқени суиистеъмол қилиш ҳолатларини аниқлаш” мавзусига бағишланган халқаро семинар-тренингнинг 2-куни бўлиб ўтди.
Семинар-тренингда:
-Устун мавқени суиистеъмол қилиш ҳолатларини иқтисодий баҳолаш мезонлари;
-Эксклюзив ҳуқуқлардан ва имтиёзлардан фойдаланишни суиистеъмол қилиш ҳолатлари ва уни тартибга солишдаги устувор йўналишлар;
-Устун мавқени суистеъмол қилиш ҳолатларини баҳолаш бўйича тушунчалар ҳамда уларни белгиловчи омиллар мавзуларида семинар қатнашчилари хорижий энг яхши амалиётлар билан танишдилар.
Нуфузли тадбирнинг бугунги кун якунида халқаро семинар-тренинг иштирокчиларига сертификат топширилди. Иштирокчиларга сертификатларни Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси Ш.Шарахметов ва халқаро экспертлар топширдилар.