Бугун Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси Hyatt Regency конгресс залида 5-декабрь – Бутунжаҳон рақобат куни муносабати билан журналистлар, ОАВ, блогер ва соҳа қизиқувчилари орасида ташкил этилган “РАҚОБАТ БИЛАН РИВОЖЛАНИШ САРИ” мавзусидаги республика танлови ғолибларини тантанали тақдирлади.
Телевидение йўналишида “Энг яхши репортаж” номинацияси бўйича:
1-ўрин – Наргиза Бобожонова «Yoshlar» телеканали “”
2-ўрин – Дилдора Мамадиёрова “Наманган” МТРК
3-ўрин – Нурзодбек Воҳидов My5 (Mening yurtim) телеканали
Босма нашр йўналишида “Энг яхши мақола” номинацияси бўйича
1-ўрин – Владимир Мустафин “Даракчиплюс”
2-ўрин – Зиёда Ризаева “Экономическое обозрение” журнали
3-ўрин – Ўғилой Абдулазизова «Иқтисодиёт ва таълим» журнали
Интернет нашр йўналишида “Энг яхши мақола” номинацияси бўйича
1-ўрин – Хусаин Раджапов “Газета. уз” интернет нашри
2-ўрин –Тохирова Зарина Файзиллоевна “Подробно.уз” интернет нашри
3-ўрин – Шокиржонов Шуҳрат Шокиржонович “Кун.уз” интернет нашри
Ижтимоий тармоқлардаги блогпостлар йўналишида “Энг оммабоп ва қизиқарли блогпост” номинацияси бўйича
1-ўрин – Алишер Рўзиохунов
2-ўрин – Умид Гафуров
3-ўрин – Хурмет Атажанов
ғолиб бўлишди.
Таъкидлаш жоизки, деярли 1 ой вақт давом этган танлов жараёнида иштирокчилар томонидан 150 дан ортиқ материаллар юборилган. Телевидение йуналишида «O`zbekiston 24», UzReport, МУ5, Sevimli, Yoshlar, Оилавий, «Mahalla», Қорақалпоғистон МТРК, Фарғона МТРК, Наманган МТРК, Рухсор телеканаллари томонидан эфирга узатилган 50 га яқин лавҳалар тақдим этилган.
Босма нашр йўналишида «Иқтисодиёт ва таълим», «Экономическое обозрение», “Даракчи”, «Ўзбекистон овози», “Даракчи плюс” ва башқа газета ва журналларда нашр қилинган мақолалар тақдим этилган.
Ҳамда бугунги кунда оммалашиб бораётган электрон оммавий ахборот воситалари, яъни интернет нашрларида эълон қилинган материаллар, қолаверса блогпостлар юборилди.
Барча материаллар ҳакамлар ҳайъати томонидан мамлакатимизда рақобат ва табиий монополиялар тўғрисидаги қонунчиликнинг кенг тарғиб қилинишини таъминлаш, аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг рақобат тўғрисидаги, табиий монополиялар тўғрисидаги қонунчилик бўйича ҳуқуқий маданияти ва ҳуқуқий онгини юксалтиришга қаратилган мавзулар ёритилишига аҳамият берилган. Шунингдек, товар ва молия бозорида ўзаро рақобатлашувчи хўжалик юритувчи субъектларнинг рақобатчига зарар етказадиган ёки етказиши мумкин бўлган ҳаракатларни амалга оширишининг олдини олиш, “картель” келишувлари ва тил бириктиришларга қарши курашиш талабларининг мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказилиши каби жиҳатлари асосида баҳоланди.
Қўмита танловда иштирок этган барча ОАВ ходимлари, журналистлар, блогерлар ва соҳа қизиқувчиларига миннатдорчилик билдиради.