27 июнь Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан Журналистлар, ОАВ ва блогерлар ўртасида ўтказиладиган танлов
НИЗОМИ
- Умумий қоидалар
1.1. Мазкур Низом журналистлар, ОАВ ва блогерлар учун ўтказиладиган танловини ўтказиш тартиби ва шартларини белгилайди.
1.2. Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва Ўзбекистон Журналистлар ижодий уюшмаси танловнинг ташкилотчиси ҳисобланади.
2.Танловнинг мақсади
2.1. Ўзбекистон Республикасида рақобат ва табиий монополиялар тўғрисидаги қонунчиликнинг кенг тарғиб қилинишини таъминлаш, аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг рақобат тўғрисидаги, табиий монополиялар тўғрисидаги қонунчилик бўйича ҳуқуқий маданияти ва ҳуқуқий онгини юксалтириш, товар ва молия бозорида ўзаро рақобатлашувчи хўжалик юритувчи субъектларнинг рақобатчига зарар етказадиган ёки етказиши мумкин бўлган ҳаракатларни амалга оширишининг олдини олиш, хўжалик юритувчи субъектларнинг устун мавқени суиистеъмол қилишининг, “картель” келишувлари ва тил бириктиришларга қарши курашишни ҳамда инсофсиз рақобат ҳолатларини аниқлаш ва уларга чек қўйишни янада жадаллаштириш, бу борада Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан амалга оширилаётган ишлар, танлов (тендер) савдоларида ва иқтисодий концентрацияга оид монополияга қарши талабларнинг мазмун моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси ҳамкорлигида танловни ўтказиш тартибини белгилайди.
3. Танловни ўтказиш тартиби
3.1. Танлов Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолиятини амалга оширувчи оммавий ахборот воситалари, журналистлар ва блогерлар ҳамда танлов шартларига жавоб берадиган фуқаролар ўртасида ўтказилади.
3.2. Танлов I босқичли тизимда телевидение ва радио йўналишида “Энг яхши репортаж”, босма ва интернет нашр йўналишида “Энг яхши мақола”, ижтимоий тармоқлардаги блогпостлар йўналишида “Энг оммабоп ва қизиқарли блогпост” номинациялари бўйича ўтказилади.
3.3. Танлов шартлари қуйидагилардан иборат:
- танловга тақдим этиладиган материаллар 2022 йилнинг
1 январидан 15 майигача бўлган давр оралиғида босма ёки электрон ОАВда, шу жумладан, ижтимоий тармоқларда, теле-эфирларда ёки шахсий блогларда эълон қилинган бўлиши лозим; - танловга тақдим этиладиган материалларда асосий мавзуга оид муаммолар ёритилган бўлиши керак;
- илмий ишлар, семинар, тренинг, конференция, давра суҳбатлари учун тайёрланган материаллар қабул қилинмайди;
- ҳар бир иштирокчидан 3 тагача материал қабул қилинади;
- танлов тили – ўзбек, рус ва инглиз;
3.4. Танловда иштирок этиш учун 2022 йилнинг 15 май кунидан
15 июнь куни соат 18:00 гача қуйидаги ҳужжат ва материаллар tanlov@antimon.gov.uz электрон почтасига юборилади:
- Иштирокчи ҳақида маълумот;
- Иштирокчининг фотосурати;
- Танловда иштирок этувчи материал (Word дастурида ёзилган матн ёки видео/фотофайл, файлнинг ўзи ёки у жойланган сайт/файл манбасига ҳавола).
Барча материаллар эълон қилинганлиги тўғрисида скриншот, pdf-нусха, ҳавола билан тасдиқланиши керак.
Танлов ғолиблари 2022 йил 27 июнь матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни арафасида эълон қилинади.
Ҳар бир йўналиш бўйича ғолиблар қуйидагича тақдирланади:
1-ўрин – ноутбук;
2-ўрин – планшет;
3-ўрин – уяли алоқа (телефон).
4.Танлов ташкилотчисининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
4.1. Танловни ташкил этиш, ўтказиш ва ғолибларни тақдирлаш учун Қўмита ва Уюшма ташкилий масалаларни амалга оширишга масъулдир.
Танловга доир тегишли масалаларини ташкил этиш, ўтказиш ва ғолибларни тақдирлаш Қўмитанинг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари, ҳомийлик маблағлари ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
4.2. Танлов Ҳакамлар ҳайъатининг таркиби ушбу Низомга илова билан тасдиқланади.
4.3. Танлов ташкилотчисининг ҳуқуқлари:
– ушбу Низом талабларига мос келмайдиган материалларни танловдан четлаштириш;
– танлов мақсадига мос келмайдиган, ҳақиқатдан йироқ, ёлғон ва учинчи шахсларнинг ҳуқуқ ва манфаатларига зид бўлган материалларни ва ушбу материал билан иштирок этаётган иштирокчини танловдан четлаштириш;
– қонунчилик ҳужжатларига асосан бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
4.4. Танлов ташкилотчисининг мажбуриятлари:
– танловни қонунийлик, ошкоралик, тенг ҳуқуқлилик ва танлов шартларига мутаносиблик принциплари асосида амалга ошириш;
– иштирокчилар томонидан тақдим этилган материалларга холисона баҳо бериш;
– танлов шартларида эълон қилинган эсдалик ва қимматбаҳо совғаларнинг берилишини таъминлаш;
– қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа мажбуриятлар.
5.Танлов иштирокчиси ва унинг мажбуриятлари
5.1. Танлов иштирокчисининг ҳуқуқлари:
– танловда барча иштирокчилар билан тенг шартларда иштирок этиш;
– танловга материалларни тақдим этиш;
– қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳуқуқларга эга бўлиши мумкин.
5.2. Танлов иштирокчисининг мажбуриятлар:
– Низоми талабларига;
– жамиятда шаклланган ахлоқ-одоб қоидаларига;
– танлов ташкилотчиларининг танловни тартибли ўтказиш билан боғлиқ талабларига амал қилиши;
– Ҳакамлар ҳайъатининг иштирокчиларни баҳолаш юзасидан чиқарган қарорларига нисбатан ҳурмат билан ёндошиши шарт.
Баҳолаш мезонлари
Ғолиблар мустақил ҳакамлар ҳайъати томонидан баллик система асосида қуйидаги мезонлар бўйича аниқланади:
– Яхши тадқиқ этилган, муаммолар ёритилган мазмундор материал
– Мисоллар ва ишончли фактларга асосланган материал
– Ғояси аниқ ифодаланган материал
– Креатив ёндашув
– Ёритишдаги маҳорат
– Ижтимоий тармоқлар ёҳуд ОАВ орқали оммалашгани.
Якуний қоидалар
6.1. Танловнинг Ҳакамлар ҳайъати аъзолари танлов шартлари бўйича иштирокчиларни баҳолашда ижтимоий адолат, тенглик, иштирокчилар ўртасидаги соғлом рақобат принципларига амал қилишга мажбурдирлар. Улар танловга оид қарорлар чиқаришда мустақилдирлар ва бу борада ташкилотчи, иштирокчилар ва бошқа мансабдор шахсларнинг хоҳиш-истакларига боғлиқ бўлмайдилар.
6.2. Танловининг Ҳакамлар ҳайъати камида 9 кишидан иборат таркибда (бунда уларнинг икки нафари соҳада етук малакага эга бўлган шахслардан) шакллантирилади.
Тасдиқланган низом