Ижтимоий тармоқларда, 2023 йил 31 январ куни Mufasa (https://t.me/mufasa_mh/1578) телеграмм каналида uz24.uz ахборот каналлари ва Агробанк ўртасидаги шартномавий муносабатлар, шу жумладан uz24.uz телеграмм саҳифасида жойлаштирилган (битта ҳолатда) Агробанк рекламаси бошқа ахборотдан “реклама” рукни билан ажратилмаганлиги баён қилинган.
Ўзбекистон Республикаси “Реклама тўғрисида”ги Қонунининг 18-моддасига асосан, реклама, тарқатилиш шаклларидан ёки воситаларидан қатъи назар, уни реклама сифатида идентификация қилиш мумкин бўладиган тарзда бошқа ахборотдан ажратилган бўлиши кераклиги белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан uz24.uz ахборот каналларида рекламаларни бошқа ахборотдан ажратган ҳолда жойлаштирилишини таъминлаш юзасидан кўрсатма хат киритилди.