Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан Оммавий ахборот воситаларида “Назорат йўқ, алоҳида ваколатли орган етишмайди, Рақобатсиз савдолар ва ортиқча гаров пули – давлат харидлари тизимини ислоҳотга муҳтож(ми?)” мавзусида чоп этилган мақола юзасидан қуйидагилар маълум қилинади:
Рақобат қўмитаси “Давлат харидлари тўғрисида”ги қонуннинг 75-моддасига асосан ўз ваколати доирасида, ҳуқуқни муҳофаза ҚИЛУВЧИ органлар билан биргаликда ҳамда жисмоний ва юрдик шахсларнинг мурожаатларига асосан республикада ўтказилиб келинаётган давлат харидларини доимий мониторингини олиб бормоқда.
Жумладан: 2022 йил якуни бўйича давлат ва корпоратив буюртмачилар томонидан ўтказилган 31 926 та танлов (тендер) савдоларида таҳлил ишлари олиб борилди. Таҳлил натижасида давлат ва корпоратив буюртмачилар томонидан 6 201 та савдолар жараёнида 8 698 та Рақобатга зид ҳолатлар аниқланган бўлиб, аниқланган ҳолатлар юзасидан ваколатли орган ва идораларга маълумотлар тақдим этилган.
Шу билан бирга, қўмита томонидан жорий йилнинг биринчи чорагида ўрганилган харидлар сони жами 18 131 та бўлиб ўрганиш якунига кўра ўтказилган 10 632 та танлов ва тендер савдоларида Рақобатга зид ҳолатлар аниқланди.
Шулардан кўрилган жами таъсир чоралари:
аниқланган 95 та ҳолат бўйича буюртмачилар томонидан ихтиёрий бартараф этиш чоралари кўрилган;
аниқланган 9 771 та ҳолат бўйича ҳуқуқни муҳофаза ҚИЛУВЧИ органларга ҳамда ҳисоб палатасига чора кўриш учун маълумотлар тақдим этилган;
Рақобат қўмитаси ва ҳудудий бошқармалари томонидан аниқланган 766 та ҳолатга таъсир чоралари кўрилган.
Рақобат қўмитасининг соҳа мутахассислари 2023 йил 10 майда «Ўзбекистон» телерадиоканалининг «Муносабат» ток-шоусида “Давлат харидларини амалга оширишнинг очиқ ва шаффоф механизми” мавзусида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Статистика агентлиги, давлат харидлари иштирокчилари уюшмаси, тадбиркорлик субъектлари ва жамоатчилик вакиллари билан биргаликда ҳозирги кунда соҳада кузатилаётган хато ва камчиликларни бартараф этиш чора ва механизмлари муҳокама қилинган.
Рақобат қўмитаси томонидан 2021 йилда давлат харидлари соҳасида коррупция ва давлат харидлари қонун ва қарор низомлари бузилишини олдини олиш ва уларга қарши курашиш мақсадида Давлат харидлари иштирокчилари уюшмаси билан меморандум имзоланган бўлиб, ҳозирги кунга қадар қўмита ва уюшма доимий ҳамкорликда иш олиб бормоқда.
Рақобат қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан доимий равишда давлат харидлари мониторингида аниқланаётган қонунбузарликлар ҳамда соҳани янада ислоҳ қилиш бўйича тегишли вазирлик ва идораларга ўз таклифларини бериб келмоқда.