Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 майдаги 402-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси тўғрисида Низомнинг 10-бандига мувофиқ Монополияга қарши курашиш қўмитаси ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ товар ва молия бозорларида рақобат муҳитини ривожлантиришнинг ягона давлат сиёсатини амалга ошириш соҳасида рақобатни ривожлантиришни чекловчи якка тартибдаги имтиёзлар, преференциялар ва енгилликларни бекор қилиш бўйича таклифлар киритиш функциясини амалга оширади.
Адлия вазирлигида 2019-йил 19-апрелда 3155-сон билан рўйхатга олинган Қонун ҳужжатларининг рақобатга таъсирини баҳолаш методикасига асосан Рақобатга таъсирни баҳолаш Қўмита томонидан қуйидаги усуллар асосида амалга оширилади:
“ex-ante” — лойиҳаларнинг рақобатга таъсирини баҳолаш;
“ex-post” — амалдаги қонунчилик ҳужжатларининг рақобатга таъсирини баҳолаш.
Лойиҳа ёки амалдаги қонунчилик ҳужжатининг рақобатга таъсири қуйидаги оқибатларнинг бирига олиб келган ёки олиб келиши мумкин бўлганда унинг таъсири рақобат учун салбий деб баҳоланади:
а) товар ишлаб чиқарувчи ёки хизмат кўрсатувчи хўжалик юритувчи субъектларининг (бундан буён матнда етказиб берувчилар деб юритилади) доираси ва сонини чеклашга олиб келса, жумладан:
товар ёки молия бозорининг алоҳида иштирокчиларига рақобатга салбий таъсир кўрсатувчи солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар, эксклюзив ҳуқуқлар, кафолатлар, енгилликлар, преференцияларни берса ёки муддатини узайтирса;
фаолият юритиш шарти сифатида рақобатга салбий таъсир кўрсатувчи лицензиялаш ёки рухсат бериш хусусиятига эга ҳужжатларни олиш тартибини ўрнатса;
айрим етказиб берувчиларнинг ўз товар ва хизматларини реализация қилиш имконини чекласа;
етказиб берувчининг товар ва молия бозорига киришидаги ёки ундан чиқишидаги харажатларини сезиларли даражада оширса;
товар ёки молия бозори иштирокчиларига уларнинг бозорга киришига тўсқинлик қиладиган техник тартибга солишнинг янги шартларини ўрнатса;
хўжалик юритувчи субъектларнинг товар ва хизматларини реализация қилиш ёки иш ўринларини яратиш, шунингдек инвестиция киритиш имконини чекловчи географик тўсиқ ўрнатса.
б) етказиб берувчиларнинг ўзаро рақобатлашиш имкониятини чегараласа, жумладан:
етказиб берувчиларнинг товарларга ва хизматларга нарх белгилаш имкониятини чегараласа;
етказиб берувчиларнинг ўз товар ва хизматларининг рекламаси ёки маркетингини амалга ошириш эркинлигини чегараласа;
айрим етказиб берувчиларга бошқалар олдида афзаллик берувчи ёки товар ва хизматлар харид қиладиган хўжалик юритувчи субъектлар ёки жисмоний шахслар (бундан буён матнда истеъмолчилар деб юритилади) танлаши мумкин бўлган даражадан ошувчи товар сифати стандартларини ўрнатса;
ишлаб чиқариш харажатларини оширса, шунингдек ресурсларни (моддий, молиявий ва меҳнат) айрим етказиб берувчиларга, шу жумладан товар ёки молия бозорининг янги иштирокчисига ажратиш йўли билан, бошқаларнинг харажатларига нисбатан кўпроқ сарфланишига олиб келса;
товар ёки молия бозорларида тадбиркорлик субъектлари иштирокида давлат корхонаси ёки давлат улуши бор корхоналар тузишни назарда тутса ва унинг натижасида рақобатни чеклайдиган ҳолат юзага келса;
в) етказиб берувчиларнинг бозор муносабатларида ўзаро рақобатлашишга қизиқишини пасайтирса, жумладан:
рақобатга салбий таъсир кўрсатувчи ўзини ўзи бошқарадиган ёки биргаликда бошқариладиган тартиб яратса;
рақобатга салбий таъсир кўрсатувчи маълумотларни, шу жумладан етказиб берувчиларнинг ишлаб чиқариш, нархлар, айланмалар ёки харажатлар бўйича ахборотларини ёритишни талаб этса ёки рағбатлантирса;
рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларининг амал қилишидан ҳар қандай алоҳида тармоқ ёки етказиб берувчилар гуруҳи фаолиятига иммунитет тақдим қилса;
г) истеъмолчилар учун керакли ахборотни танлаш имконини чегараласа, жумладан:
истеъмолчиларнинг ўз хоҳишлари асосида улар кимдан товар (иш, хизмат) сотиб олиш масаласини ҳал қилиш имкониятларини чегараласа;
истеъмолчиларнинг бир товар ёки маҳсулот етказиб берувчилардан бошқасига ўтишида нархни ошириб, уларнинг имкониятларини камайтирса;
истеъмолчи учун товар (ишлар, хизматлар)ни сотиб олишда зарур бўлган ахборотнинг асл моҳиятини ўзгартириб, натижада уларнинг адашишига олиб келса.
“Ex-ante” усули бўйича рақобатга таъсирни баҳолаш
Қуйидагиларни назарда тутувчи лойиҳалар ваколатли органга мажбурий тарзда киритилади:
а) янги чекловларни, рухсат бериш хусусиятига эга ҳужжатлар ва лицензиянинг янги турларини киритиш;
б) лицензия ва рухсат бериш хусусиятига эга ҳужжатларни, шунингдек қўшимча техник тартибга солиш шартларини жорий этиш;
в) товар ёки молия бозори иштирокчиларида ортиқча харажатларга олиб келиши мумкин бўлган талаблар (шартлар)ни киритиш;
г) товар ёки молия бозори иштирокчиларига солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёз, кафолат ҳамда бошқа преференциялар белгилаш, шунингдек айрим товар ёки молия бозори иштирокчиларига эксклюзив ҳуқуқларни бериш;
д) табиий монополия субъектларининг товар (иш, хизмат)лари нархи (тариф)ини ва бошқа тартибга солинадиган нарх (тариф)ни ошириш;
е) истеъмолчилар ёки товар ва молия бозори иштирокчилари учун инфратузилма ва табиий монополия субъектларининг товар (иш, хизмат)ларидан фойдаланиш шартларини ўзгартириш;
ж) табиий монополия субъектларининг товар ва молия бозорларида иштирокининг мавжудлиги;
з) давлат корхоналари ва табиий монополия субъектларини ташкил этиш ва қайта ташкил этиш;
и) товар ва молия бозорларида давлат иштироки ёки давлат органларининг исталган кўринишдаги ҳаракатларининг мавжудлиги;
к) товар ва молия бозори иштирокчиларининг исталган кўринишдаги ресурслар, жумладан хом ашё, материаллар, ишчи кучи ва молиявий ресурслардан фойдаланиш шартларининг ўзгариши.
“Ex-post” усули бўйича рақобатга таъсирни баҳолаш
Рақобатга таъсирни баҳолашнинг “ex-post” усули бўйича рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари бузилишини аниқлаш юзасидан амалдаги қонун ҳужжатлари йилига камида икки маротаба хатловдан ўтказилади.
Ваколатли органнинг ташаббусига, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларига, жамоатчилик назорати субъектларининг таклиф ва тавсияларига, оммавий ахборот воситалари орқали ўрганилган ёки чоп этилган бошқа материалларни ўрганиб чиқиш натижаларига асосан амалга оширилади.
Рақобатга таъсирни баҳолашнинг “ex-post” усули бўйича ўтказилганда ваколатли орган ҳамда унинг ҳудудий органлари амалдаги қонунчилик ҳужжатларининг рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлиги юзасидан хатловдан ўтказади.
Ваколатли органнинг ҳудудий органлари ўтказилган хатловлар натижаси юзасидан ваколатли органга белгиланган тартибда ҳисобот тақдим этади.
Ваколатли орган амалдаги қонунчилик ҳужжатини рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига зид деб топганида:
юқори юридик кучга эга бўлган қонунчилик ҳужжатлари юзасидан — Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳамда Вазирлар Маҳкамасига тегишли тартибда таклифлар киритади;
вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар томонидан қабул қилинган қонунчилик ҳужжатлари юзасидан — рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари бузилиш ҳолатини белгиланган муддатда бартараф этиш тўғрисида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тақдимнома киритади.
Ваколатли органнинг ҳудудий органлари маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинган қонунчилик ҳужжатларини рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига зид деб топганда улар юзасидан рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари бузилиш ҳолатини белгиланган муддатда бартараф этиш тўғрисида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тақдимнома киритади.
ХИСОБОТ БЎЙИЧА
2021 йил
Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан 2021 йил давомида regulation.gov.uz ва project.gov.uz портали орқали республика бўйича келиб тушган 1598 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари (ex-ante) рақобат муҳитига таъсири юзасидан хулосалар тайёрланди, шундан 224 та (14%) қонунчилик талабларига зид нормалар эканлиги аниқланган.
Республика бўйича маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинган 1 537 679 та амалдаги (ex-post) норматив-ҳуқуқий ва қабул қилинган ҳужжатларини рақобат тўғрисидаги қонунчилик нормаларига мувофиқлиги хатловдан ўтказилди. Шундан, 1 234 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди
2022 йил 1-чорак
Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан 2022 йил январь-март ойларида regulation.gov.uz ва project.gov.uz портали орқали республика бўйича келиб тушган 512 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари (ex-ante) рақобат муҳитига таъсири юзасидан хулосалар тайёрланди, шундан 53 та (10%) қонунчилик талабларига зид нормалар эканлиги аниқланган.
Республика бўйича маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинган 64 751 та амалдаги (ex-post) норматив-ҳуқуқий ва қабул қилинган ҳужжатларини рақобат тўғрисидаги қонунчилик нормаларига мувофиқлиги хатловдан ўтказилди. Шундан, 39 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди
ПФ-101 бўйича
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 9 апрелдаги “Тадбиркорлик муҳитини яхшилаш ва хусусий секторни ривожлантириш орқали барқарор иқтисодий ўсиш учун шарт-шароитлар яратиш борасидаги навбатдаги ислоҳотлар тўғрисида” ПФ-101-сонли фармони қабул қилинди.
Мазкур фармон билан иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартириш ва хусусий сектор учун кенг йўл очиш мақсадида эксклюзив ҳуқуқларни бекор қилиш ва давлат иштирокидаги компанияларни хусусийлаштириш ҳисобига 2022 йилда — хусусий секторни кенг жалб қилиш ҳамда эксклюзив ҳуқуқларни бекор қилиш орқали 14 та соҳада мавжуд монополияларни бартараф этиш белгиланди. Булар:
- Ахоли ва ижтимоий соҳа объектларига суюлтирилган газ етказиб бериш
- Товарларнинг келиб чиқиши тўғрисидаги сертификат бериш
- Электр техника ускуналари ва қурилмаларини марказлашти-рилган тартибда харид қилиш
- Солиқ органлари ходимларининг мажбурий давлат суғуртаси бўйича хизматлар
- Қишлоқ хўжалиги ва автомабиль шиналари ягона етказиб берувчи томонидан етказиб берилиши бўйича хизматлар
- Темир йўл транспортида ёрдамчи хизматлар кўрсатиш
- Ҳайдовчиларни
ва ҳайдовчиликка номзодларни тиббий кўрикдан ўтказиш - Ўлчаш воситаларини қиёслаш
- Пахта маҳсулотларини, қишлоқ хўжалиги уруғларини сертификатлаштириш
- Ишлатилган техник мойларни тўплаш ва қайта ишлаш
- Қишлоқ жойларда қишлоқлар, овуллар ва шаҳар посёлкаларининг бош режаларини тузиш
- Ҳарбий мажбуриятли шахсларнинг давлат мажбурий шахсий суғуртаси бўйича хизматлар
- Нефть маҳсулотларини сақлаш.