Қўмитада Гендер тенглик масалалари ўрганилди.
Гендер — хотин-қизлар ва эркаклар ўртасидаги муносабатларнинг жамият ҳаёти ва фаолиятининг барча соҳаларида, шу жумладан сиёсат, иқтисодиёт, ҳуқуқ, мафкура ва маданият, таълим ҳамда илм-фан соҳаларида намоён бўладиган ижтимоий жиҳатидир.
2019 йил 2 сентябрда қабул қилинган “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни хотин-қизларнинг жамиятдаги ўрнига қаратилган ҳуқуқий ҳимоя, ҳуқуқий кафолат сифатида маъқулланди.
Қонунга мувофиқ давлат органларида хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш масалалари бўйича Маслаҳат кенгашларини тузиш белгиланган.
Давлат хотин-қизлар ва эркакларга шахсий, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқларни амалга ошириш чоғида тенг ҳуқуқлиликни кафолатлайди.
Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича Республика комиссиясининг йиғилиш баёнида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида давлат органларида ташкил этилган Маслаҳат кенгашлари фаолиятини ўрганиб чиқиш ҳамда уларнинг фаолият самарадорлигини ошириш бўйича зарур чораларни белгилаш мақсадида Ишчи гуруҳ шакллантирилди.
Бугун Ишчи гуруҳ Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитасида ташкил этилган Маслаҳат кенгаши фаолияти билан танишди.