Жорий йилнинг 21-24 февраль кунлари Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳамда АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (ЮСАИД)нинг билан ҳамкорликда “Марказий Осиё энергетикаси” лойиҳаси доирасида “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари ҳимояси ва низоларни ҳал қилиш (регулятор амалиётидан кейслар)” мавзусида семинар-тренинг ташкил этилди ва унда Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси вакиллари иштирок этди.
Ушбу тадбирда, халқаро эксперт Мерита Костари томонидан қуйидаги мавзуларда Европа давлатларининг илғор хорижий тажрибаси бўйича тақдимотлар ўтказилди:
– тартибга солиш функциялари ва бошқарув мақсадлари;
– низоларни ҳал қилиш элементлари ва хусусиятлари (шакл, асосий элементлар, низо сабаблари, низоларни ҳал қилишнинг муқобил усуллари);
– истеъмолчиларнинг шикоятларини/низоларини ҳал қилиш сиёсати;
– низоларни аниқ ва самарали ҳал қилиш асослари;
– танланган мамлакатларда турли назорат органлари томонидан низоларни ҳал қилиш тартиби ва бошқалар.
Бу каби тренинглар, Қўмита ходимларини билим ва кўникмаларини янада ошириш ҳамда амалиётда учрайдиган муаммолари ечимлари бўйича илғор тажрибадан чуқур кўриб чиқишга имкон яратади.