Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг 2025 йил давомида амалга оширган ишлари тўғрисида
М А Ъ Л У М О Т
Товар ва молия бозорларида рақобат ҳолати таҳлили.
Қўмита томонидан 2025 йилда 210 та товар ва хизматлар бозорлари таҳлил қилинди. Шундан, 29 та бозорларда рақобат муҳити ҳолати, 76 та товар ва иш хизматларнинг бозорларда муқобиллари мавжуд ёки мавжуд эмаслиги юзасидан ва 105 та маҳсулот билан тўйинганлиги бўйича экспресс таҳлиллар ўтказилди.
Таҳлил натижаларида Вазирлар Маҳкамасининг 256-сонли қарорининг 1-иловаси билан тасдиқланган Низомга асосан, 38 та корхона 48 та хизматлар бўйича устун мавқега эга деб эътироф этилди ва 6 та корхона 3 та хизматлар бўйича устун мавқеини йўқотганлиги эътироф этилди.
Шунингдек, ушбу Низомнинг 2-иловасига асосан, 5 та корхона 4 та хизматлар бўйича рақамли платформа сифатида устун мавқега эга деб эътироф этилди.
Шу билан бирга 1 та корхона 1 та хизматлар бўйича устун музокара кучига эга деб эътироф этилди.
Қонун ҳужжатлари ва давлат органлари қарорларининг рақобат муҳитига таъсирини баҳолаш.
Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан loyiha.adliya.uz (project.gov.uz) портали орқали Қўмитага келиб тушган 878 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари (ex–ante) рақобат муҳитига таъсири юзасидан экспертизадан ўтказилди, шундан 125 та (48 %) норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда амалдаги қонунчилик ҳужжатлари ва рақобат тўғрисидаги қонунчилик талабларига зид нормалар эканлиги аниқланган.
III. Товар-хом ашё биржаларини лицензиялаш ва харид тизимларни назорат қилиш.
Юқори ликвидли ва монопол турдаги маҳсулотлар бўйича
Қўмита ва ҳудудий органлар томонидан 135 та ҳолатда биржа савдоларига оид қонунчилик талаблари бузилганлиги бўйича 124 та хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан иш қўзғатилди. Жумладан,
65 та ҳолатда хўжалик юритувчи субъектлар томонидан нархлар сунъий оширилиши билан боғлиқ манипуляция ҳаракатлари содир этилганлиги ва бунинг натижасида 14,7 млрд сўм маблағлар асоссиз олинганлиги аниқланиб, ушбу маблағларни ундириш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилган.
I Тартибга солинадиган нархлар ва тарифларни таҳлил ва назорат қилиш ҳамда табиий монополия субъектларини тартибга солиш.
Нархларни асоссиз ошириш юзасидан олиб борилган ишлар.
Ўзбекистон Республикаси “Рақобат тўғрисида”ги Қонуни ва Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 декабрдаги 722-сон қарори билан тасдиқланган Низом талабларига риоя этилиши юзасидан субъектлар кесимида жорий йилнинг ўтган даврида ўрганишлар ўтказилган ва истеъмолчилардан жами 95,0 млрд сўмдан ортиқ асоссиз даромад олинганлиги аниқланган ҳамда асоссиз олинган 64,0 млрд сўм
1 млндан ортиқ истеъмолчиларга қайта ҳисоб китоб қилиниши таъминланган.
Давлат харидларида рақобатни таъминлаш.
Қўмита томонидан давлат буюртмачилари томонидан ўтказилган жами бошланғич қиймати 18,8 трлн. сўм бўлган 23 001 та давлат харидлари бўйича ўтказилган таҳлиллар натижасида буюртмачилар томонидан 16 135 та (70,1 %) савдолар жараёнида 28 304 та рақобатга зид ҳаракатлар аниқланган ҳамда ваколат доирасида 935 та иш қўзғатилган, 714 та мансабдор шахслар маъмурий жавобгарликка тортилган, 351 та харидлар бўйича камчиликлар буюртмачилар томонидан ихтиёрий бартараф этилишига эришилган.
Инсофсиз рақобат амалиётларига, тил бириктиришлар ва картел келишувларга қарши курашиш.
1.Инсофсиз рақобатни аниқлаш бўйича.
2025 йил давомида Инсофсиз рақобатни аниқлаш бўйича жами
321 та мурожаат кўриб чиқилган ва 64 та мурожаат бўйича иш қўзғатилган, 33 та мурожаат бўйича иш қўзғатиш рад этилган, 210 та мурожаат буйича тушунтириш хатлари юборилган, 10 та мурожаат бўйича апелляция тартибидаги шикоят аризаси, 4 та мурожаат бўйича кўриб чиқиш давом этмоқда.
VII. Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама фаолиятини тартибга солиш соҳасида амалга оширилган ишлар
Истеъмолчилар мурожаатлари билан ишлаш бўйича
Истеъмолчилардан жами 53 670 та мурожаатлар келиб тушган.
Мурожаатларни кўриб чиқиш натижасида 46 662 таси 88 фоизи
(74 фоизи қаноатлантирилган, 14 фоизи ҳуқуқий тушунтириш берилган) ижобий ҳал этилган бўлиб, 7 фоизига тушунтириш берилган,
3 фоизи жараёнда, 2 фоизи ваколатли органларга юборилган. Натижада истеъмолчиларга 46 млрд. сўм миқдорда етказилган зарар қайта ҳисоб–китоб қилинган.
Шу билан бирга, ҳисобот даврида жами 822 номдаги маҳсулотларнинг назорат хариди амалга оширилиб (“Сифат назорати” телекўрсатуви билан ҳамкорликда), уларнинг экспертизадан ўтказиш натижаларига кўра, 199 номдаги маҳсулотлар норматив-техник ҳужжатлар талабларига жавоб бермаслиги аниқланган.
Истеъмолчиларнинг номуайян доираси ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича тизимли ўрганишлар
Истеъмолчиларнинг номуайян доираси ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида 10 га яқин йўналишда 378 та тизимли ўрганишлар ўтказилган ва истеъмолчилардан жами 95,5 млрд. сўм миқдорида ортиқча ҳақ олинганлиги аниқланган.
Ўтказилган тизимли ўрганишлар натижасида истеъмолчилар фойдасига 79,9 млрд. сўм миқдоридаги маблағ қайта ҳисоб-китоб қилиниши таъминланган. Ўтказилган ўрганиш ва таҳлиллар ҳамда мурожаатларни кўриб чиқилиши натижасида истеъмолчилардан жами 141,4 млрд. сўм миқдорида ортиқча маблағ олингани аниқланган ва тегишли чоралар кўрилганлиги оқибатида 116,1 млрд. сўм маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилиниб, 19 456 524 нафар истеъмолчиларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланган.
Реклама фолиятини тартибга солиш бўйича
Рекламаларни жойлаштирилиши ва тарқатилиши бўйича жами
34 882 та ўрганишлар ўтказилган.
Ўрганиш (мониторинг)лар натижасида 16 880 та ҳолатда турли камчиликлар аниқланиб, уларни тезкор бартараф этиш чоралари кўрилган.
Реклама берувчилар томонидан тақдим этилган реклама эскизларини амалдаги қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлиги юзасидан 10 327 та экспертиза ва таҳлиллар ўтказилиб, уларнинг
1 094 таси бўйича реклама тўғрисидаги қонунчилик талабларига номувофиқлиги ҳақида хулосалар берилган.
VIII. Монополияга қарши комплаенс тизимини жорий этиш
Бугунги кунга қадар жами 318 та шундан, 73 та табиий монополия субъектларида, 113 та товар ёки молия бозорида устун мавқега эга бўлган хўжалик юритувчи субъектларда, 45 та давлат иштирокидаги корхоналарда, 19 та эксклюзив ҳуқуқлар берилган хўжалик юритувчи субъектларда, 33 та республика ижро этувчи ҳокимият органлари
ҳамда 35 та маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятида монополияга қарши комплаенс тизими жорий этилди.
Шундан, жами 68 та давлат органлари ва хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятида тизим тўлиқ жорий этилди.
IX. ЖАМОАТЧИЛИК БИЛАН АЛОҚАЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШ
Қўмитанинг Марказий аппарати ва вилоят ҳудудий бошқармалари томонидан жами ОАВ ва интернет саҳифаларида 11 369 та чиқишлар қилинган бўлиб, шундан, марказий аппарат томонидан 2 833 та ҳамда ҳудудий тузилмалар томонидан 8 536 та чиқишлар амалга оширилган.
Жумладан, телевидениеда 521 та лавҳа, радиода 178 та эшиттириш ва матбуотда 165 та мақолалар берилган ҳамда интернет тармоқларида жумладан, веб-сайт, телеграм каналлари ва фейсбук саҳифалари орқали 10 526 та материаллар берилган.
ҚЎМИТАГА ЮКЛАТИЛГАН ВАЗИФАЛАР ВА КЕЛИБ ТУШГАН МУРОЖААТЛАР ЮЗАСИДАН
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Президент Администрацияси раҳбарининг ҳамда Ҳукуматнинг тегишли топшириқлари белгиланган муддатларда ва сифатли ижро этиб келинмоқда.
– Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, қарори ва фармойиши ҳамда баёнларида белгиланган 576 та топшириқлар;
– Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг резолюцияларидаги 18 та топшириқлар;
– Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларидаги 75 та топшириқлар тўлиқ белгиланган муддатдан олдин ижроси таъминланди.



