Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси, АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) ҳамда Tetra Tech компанияси билан ҳамкорликда 20-24 июнь кунлари семинар-тренинг ташкил этилди. Мазкур семинарда Tetra Tech компанияси вакиллари, Мерита Костари, Раж Аддепали ва лойиҳанинг вилоятлар бўйича координатори жаноб Бабаев қатнашдилар.
АҚШ Халқаро тараққиёт агентлигининг “Марказий Осиё энергетикаси” лойиҳаси доирасидаги “Электр энергияси бозори асослари” мавзусидаги семинарда электр энергия соҳасида бозор механизмларини ташкил этилиши, соҳада рақобатни ривожлантириш, энергетика соҳасида бозорни тартибга солувчи мустақил бозор регуляторларни жорий этиш юзасидан етакчи хорижий давлатлар тажрибалари билан ўртоқлашилди.
Учрашувда томонлар лойиҳа доирасида ҳамкорлик ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилдилар. Энергетика соҳасида улгуржи бозори ташкил этилиши ва ишлаш механизмлари, мустақил бозор регуляторлари ташкил этилиши, тартибга солиш механизмлари, тарифларни шакллантириш бўйича ҳамкорлик қилиш келишиб олинди.