Навоий вилоятининг Хатирчи тумани ҳокимлигида Рақобат қўмитаси раҳбарияти томонидан ўқув-семинар ташкил этилди

Навоий вилоятининг Хатирчи тумани ҳокимлигида Рақобат қўмитаси раҳбарияти томонидан Қўмита ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлар маркази ва German Sparkassenstiftung for International Cooperation ташкилоти (Германия) билан ҳамкорликда ўқув-семинар ташкил этилди. Президентнинг 2026 йил 11 сентябрдаги ПФ–193-сонли Фармони ижросини таъминлаш доирасида ўтказилган мазкур тадбирда қўмита мутасаддилари, тегишли ташкилотлар ва тижорат банклари вакиллари ҳамда ҳоким ёрдамчилари…

Наманган вилояти ҳудудий бошқармасига ўтган 2026 йилнинг 9 ойи давомида истеъмолчилардан жами 2 264 та мурожаат келиб тушган

#Кун_рақами Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Наманган вилояти ҳудудий бошқармасига ўтган 2026 йилнинг 9 ойи давомида истеъмолчилардан жами 2 264 та мурожаат келиб тушган. Амалга оширилган ишлар натижасида истеъмолчилар фойдасига 4,8 млрд сўмдан ортиқ маблағ қайта ҳисоб-китоб қилинган.

СИФАТ ТАЛАБЛАРИГА ЖАВОБ БЕРМАГАН 73 НОМДАГИ МАҲСУЛОТ АНИҚЛАНИБ, ТЕГИШЛИ ЧОРАЛАР КЎРИЛДИ

СИФАТ ТАЛАБЛАРИГА ЖАВОБ БЕРМАГАН 73 НОМДАГИ МАҲСУЛОТ АНИҚЛАНИБ, ТЕГИШЛИ ЧОРАЛАР КЎРИЛДИ Рақобат қўмитаси томонидан ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда чакана савдо нуқталарида сотилаётган халқ истеъмол товарларининг сифат ва хавфсизлик талабларига мувофиқлигини аниқлаш мақсадида назорат хариди тадбирлари мунтазам ўтказиб келинмоқда. Мазкур тадбирлар доирасида маҳсулотлар аккредитациядан ўтган лабораторияларда текширилиб, уларнинг давлат стандартлари ва норматив-техник ҳужжатлар талабларига мувофиқлиги баҳоланмоқда.…

Жиззах вилояти ҳудудий бошқармасига ўтган 2026 йилнинг 9 ойи давомида истеъмолчилардан жами 1 647 та мурожаат келиб тушган

#Кун_рақами Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Жиззах вилояти ҳудудий бошқармасига ўтган 2026 йилнинг 9 ойи давомида истеъмолчилардан жами 1 647 та мурожаат келиб тушган. Амалга оширилган ишлар натижасида истеъмолчилар фойдасига 3,2 млрд сўмдан ортиқ маблағ қайта ҳисоб-китоб қилинган.

Рақобат қўмитаси таклифлари асосида ташқи рекламани жойлаштириш тартиби тадбиркорлар фойдасига қайта кўриб чиқилаётганлиги бўйича хабар берилган эди. Ушбу таклифлар асосида Ҳукумат қарори қабул қилинди

Рақобат қўмитаси таклифлари асосида ташқи рекламани жойлаштириш тартиби тадбиркорлар фойдасига қайта кўриб чиқилаётганлиги бўйича хабар берилган эди. Ушбу таклифлар асосида Ҳукумат қарори қабул қилинди збекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисидаги (Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 13 октябрдаги 563-сон) қарори қабул қилинди. Мазкур қарорга мувофиқ, тадбиркорлик…

Рақобат қўмитаси томонидан такси агрегаторларининг истеъмолчилар ҳамда ҳайдовчиларга кўрсатиладиган хизматлар ва нархлар юзасидан ўрганишлар бошланди

Рақобат қўмитаси томонидан такси агрегаторларининг истеъмолчилар ҳамда ҳайдовчиларга кўрсатиладиган хизматлар ва нархлар юзасидан ўрганишлар бошланди Сўнгги кунларда йирик такси агрегаторлари фаолиятида кузатилаётган техник носозликлар оқибатида бошқа рақобатчи бўлган агрегаторларда ҳам такси хизмати нархлари тиғиз вақтларда бир неча баробаргача қимматлашгани жамоатчиликнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан Рақобат қўмитаси томонидан такси агрегаторларининг хизмат нархлари ва…

Фарғона вилояти ҳудудий бошқармасига ўтган 2026 йилнинг 9 ойи давомида истеъмолчилардан жами 3 512 та мурожаатлар келиб тушган

#Кун_рақами Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Фарғона вилояти ҳудудий бошқармасига ўтган 2026 йилнинг 9 ойи давомида истеъмолчилардан жами 3 512 та мурожаатлар келиб тушган. Амалга оширилган ишлар натижасида истеъмолчилар фойдасига 982 млн сўмдан ортиқ маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинган.

Тиббиёт муассасаларида истеъмолчилардан асоссиз даромад олингани аниқланиб, қонунбузилишларни бартараф этиш чоралари кўрилди

Тиббиёт муассасаларида истеъмолчилардан асоссиз даромад олингани аниқланиб, қонунбузилишларни бартараф этиш чоралари кўрилди Рақобат қўмитасининг ҳудудий бошқармалари томонидан аҳолига кўрсатилаётган пуллик тиббий хизматлар нархларининг шакллантирилиши бўйича қонунчилик талабларига риоя этилиши юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Ҳудудлар кесимида мисоллар: 📍 Қорақалпоғистон Республикаси Қорақалпоғистон Республикаси Рақобат қўмитаси томонидан 7 та тиббиёт муассасасида 2023–2026 йиллардаги пуллик тиббий хизматлар нархларининг…

Ҳафтанинг хар пайшанба куни спорт куни доирасида спорт тадбирлари давом этмоқда.

Ҳафтанинг хар пайшанба куни спорт куни доирасида спорт тадбирлари давом этмоқда. Рақобат қўмитасининг тизим ташкилотлари ва марказий аппарат ходимлари жамоавий ва якка тартибдаги спорт турлари билан шуғулланишни давом этмоқда. Хусусан, Жорий йилнинг 15 октябрь куни Раис кубоги номи остида Волейбол, Шахмат, Шашка ва Arm wrestling бўйича мусобақалар ўтказилди ва ғолиблар муносиб тарзда тақдирлантирилди.

Бухоро вилояти ҳудудий бошқармасига ўтган 2026 йилнинг 9 ойлиги давомида истеъмолчилардан жами 1 404 та мурожаатлар келиб тушган

#Кун_рақами  Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Бухоро вилояти ҳудудий бошқармасига ўтган 2026 йилнинг 9 ойлиги давомида истеъмолчилардан жами 1 404 та мурожаатлар келиб тушган.  Амалга оширилган ишлар натижасида истеъмолчилар фойдасига 840 млн сўмдан ортиқ маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинган.