#Жамоатчилик_назорати #Челленж
ДИҚҚАТ, ЧЕЛЛЕНЖ!
Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси барча истеъмолчиларни челленжда фаол иштирок этишга чорлайди!
Асосий мақсад — истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда жамоатчилик назоратини кучайтириш, савдо дўконларида нархномадаги ва кассадаги нархлар ўртасидаги тафовутларни ҳамда маҳсулотларнинг яроқлилик муддати билан боғлиқ камчиликларни аниқлаш ва бартараф этишга кўмаклашиш.
Нима қилиш керак?
Нархномадаги ва кассадаги нарх ўртасида фарқни аниқланг, савдо масъулларидан нархни тузатишни сўранг.
Яроқлилик муддати ўтган ёки ишлаб чиқарилган санаси, яроқлилик муддати ва сақлаш шартлари кўрсатилмаган озиқ-овқат ҳамда маиший кимё маҳсулотларини аниқланг, уларни сотувдан олишни сўранг.
Ҳолатнинг аввалги ва бартараф этилгандан кейинги кўринишини фото ёки видеога олиб, @rquzBot Telegram боти орқали юборинг.
Ғолибларни қуйидаги совғалар кутмоқда:
1-ўрин — ноутбук;
2-ўрин — телевизор;
3-ўрин — телефон.
Челленж 2026 йил 18 декабрга қадар давом этади.
Ғолиблар 2026 йил 25 декабрда эълон қилиниб, тантанали тақдирланади.
Иштирок этиш учун: @rquzBot Telegram боти орқали рўйхатдан ўтинг ва @Raqobatgovuz Telegram каналига аъзо бўлинг.
Фаол истеъмолчи бўлинг — ўзингиз ва қолган барча истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга ҳисса қўшинг!








