Рақобат қўмитаси томонидан республика бўйлаб истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама қонунчилиги талабларига риоя этилиши юзасидан мунтазам ўрганишлар ўтказилиб, аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари бўйича тегишли чоралар кўрилмоқда.
Жумладан:
Тошкент вилояти
Фуқаро “Idea” савдо дўконидан “ТБС” банки шартномаси асосида кир ювиш машинасини харид қилган. Маҳсулот функциялари талабга жавоб бермагани сабабли шартномани бекор қилишни сўраб мурожаат қилган.
Ҳудудий бошқарма томонидан амалга оширилган ишлар натижасида, 7 млн сўмдан ортиқ шартнома бекор қилиниб, амалга оширилган тўловлар қайта ҳисоб-китоб қилиниши таъминланди.
Бухоро вилояти
Олот ва Жондор туманларида истеъмолчиларга етказиб берилаётган ичимлик суви сифати ўрганилиб, 388 нафар истеъмолчига сифатсиз сув етказиб берилгани ва 2 млн сўмдан ортиқ маблағ ундирилгани аниқланди.
Ҳудудий бошқарма томонидан амалга оширилган ишлар натижасида, “Бухоро сув таъминоти” АЖга нисбатан иш қўзғатилиб, тегишли кўрсатма берилди.
Сурхондарё вилояти
Реклама қонунчилиги талабларига риоя этилиши юзасидан ўтказилган ўрганишда Telegram орқали «UMRA-HAJ» сафарларига оид турфирмалар рекламалари мунтазам жойлаштирилгани аниқланди.
Ҳудудий бошқарма томонидан амалга оширилган ишлар натижасида, ҳуқуқбузарлик бўйича канал админига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилди.








