Истеъмолчиларга бепул ҳуқуқий маслаҳатлар берилади

#Эълон Истеъмолчиларга бепул ҳуқуқий маслаҳатлар берилади Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази ҳамда “Юксалиш” ҳаракати ҳамкорлигида 10–12 ноябрь кунлари республикамизнинг барча ҳудудларини қамраб олган “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш” мавзусида бепул ҳуқуқий маслаҳатлар акцияси ўтказилмоқда. Акция доирасида фуқароларга сифатсиз товарларни қайтариш ва алмаштириш, кафолатли таъмирлаш, онлайн савдо, хизмат кўрсатиш, коммунал ва банк…

Рақобат қўмитасининг Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан танлов (тендер) савдоларининг рақобат тўғрисидаги қонунчилик талабларига мувофиқлиги юзасидан ўрганишлар олиб борилмоқда

#Кун_рақами Рақобат қўмитасининг Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан танлов (тендер) савдоларининг рақобат тўғрисидаги қонунчилик талабларига мувофиқлиги юзасидан ўрганишлар олиб борилмоқда Хусусан, Ўтган 2024-2026 йиллар давомида ўтказилган тендер савдоларида жами 2 091 та рақобат тўғрисидаги қонунчилик талаблари бузилиши ҳолатлари аниқланган. Жумладан, жорий йилнинг ўтган даврида бошланғич нархи 142,2 млрд сўмлик 399 та танлов савдосида рақобат қонунчилиги…

Блогерлар ва машҳур шахслар рекламани қонун талабларига мувофиқ жойлаштириши шарт

Блогерлар ва машҳур шахслар рекламани қонун талабларига мувофиқ жойлаштириши шарт Рақобат қўмитаси томонидан ижтимоий тармоқларда тарқатилаётган рекламаларнинг Ўзбекистон Республикасининг «Реклама тўғрисида»ги Қонуни талабларига мувофиқлиги устидан мониторинг ишлари изчил давом эттирилмоқда. Хусусан, Қўмита томонидан ижтимоий тармоқларда фаолият юритаётган 110 нафар блогер рўйхати шакллантирилиб, уларнинг саҳифаларида жойлаштирилаётган реклама материаллари кунлик тартибда мониторинг қилиб борилмоқда. Мониторинг натижаларига кўра,…

Айни дамда Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасида брифинг бўлиб ўтмоқда.

#брифинг #live Айни дамда Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасида брифинг бўлиб ўтмоқда. Рақобат қўмитаси раисининг жамоатчилик билан алоқалар бўйича маслаҳатчиси Отабек Усмонов «Рақобат қўмитаси томонидан 2026 йилнинг ўтган 9 ойи давомида товар, молия ва рақамли бозорларда ўтказилган таҳлиллар» юзасидан маълумот бермоқда. Брифингда 158 та товар ва хизматлар бозорида ўтказилган экспресс-таҳлиллар,…

Рақобат қўмитаси 132 та қурилиш ташкилоти шартномаларида истеъмолчилар ҳуқуқларини чекловчи шартлар мавжудлигини аниқлади

Рақобат қўмитаси 132 та қурилиш ташкилоти шартномаларида истеъмолчилар ҳуқуқларини чекловчи шартлар мавжудлигини аниқлади Рақобат қўмитасига 2026 йилнинг ўтган 9 ойи давомида қурилиш ишларининг сифати ва объектларнинг ўз вақтида топширилмаётганлиги юзасидан истеъмолчилардан 1 700дан ортиқ шикоятлар келиб тушган. Мурожаатларни кўриб чиқиш натижасида истеъмолчилар фойдасига қарийб 14,5 млрд сўмлик маблағ қайта ҳисоб-китоб қилиниши таъминланди. Мазкур мурожаатлар асосида…

 Рақобат қўмитаси томонидан  2026 йилнинг ўтган 9 ойи давомида товар, молия ва рақамли бозорларида ўтказилган таҳлиллар

 Рақобат қўмитаси томонидан  2026 йилнинг ўтган 9 ойи давомида товар, молия ва рақамли бозорларида ўтказилган таҳлиллар Қўмита томонидан корхоналарнинг товар ва хизматлар бозоридаги мавқеини баҳолаш, устун мавқега эга субъектларни аниқлаш, шунингдек, рақобат муҳити шаклланган бозорларда бундай мавқени қайта кўриб чиқиш бўйича тизимли  ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, «Рақобат тўғрисида»ги Қонун ва тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларидан келиб…

Рақобат қўмитаси томонидан республика бўйлаб коммунал ва савдо хизматлари соҳаларида истеъмолчилар мурожаатлари…

Рақобат қўмитаси томонидан республика бўйлаб коммунал ва савдо хизматлари соҳаларида истеъмолчилар мурожаатлари мунтазам ўрганилиб, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш чоралари кўрилмоқда. Жумладан: Фарғона вилояти Фуқаро З.Ғ. ичимлик суви учун асоссиз қарздорлик ҳисобланганидан норози бўлиб мурожаат қилган. Ўрганишда сув ҳисоблагичнинг ҳақиқий 226 куб метр кўрсаткичи электрон тизимга 605 куб метр деб киритилгани аниқланди. Ҳудудий…

Қашқадарёда иссиқлик етказилмаган кунлар учун ҳисобланган 2,3 млрд сўмга яқин маблағ қайта ҳисоб-китоб қилинди

Қашқадарёда иссиқлик етказилмаган кунлар учун ҳисобланган 2,3 млрд сўмга яқин маблағ қайта ҳисоб-китоб қилинди Рақобат қўмитасининг Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан кўп қаватли уйлардаги хонадонларнинг марказлашган иссиқлик тизими орқали иссиқлик билан таъминланиши ўрганилди. “Иссиқлик таъминоти” МЧЖ маҳаллий қозонхоналар орқали Қарши шаҳри ва Нишон, Косон ҳамда Яккабоғ туманларидаги жами 384 та кўп қаватли уйнинг 14 448…

Рақобат қўмитаси томонидан республика бўйлаб банк, молиявий хизматлар ва реклама соҳаларида истеъмолчилардан келиб тушаётган мурожаатлар…

Рақобат қўмитаси томонидан республика бўйлаб банк, молиявий хизматлар ва реклама соҳаларида истеъмолчилардан келиб тушаётган мурожаатлар мунтазам ўрганилиб, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинмоқда. Жумладан, Сирдарё вилояти Фуқаро С.Л. АТБ “Халқ банки”дан расмийлаштирган 290 млн сўмлик кредит қарздорлигини муддатидан олдин тўлиқ сўндириб, кредит шартномаси бекор қилинганига қарамасдан, банк томонидан пластик картасидан маблағ ечиб олинаётганидан норози…

Рақобат қўмитаси давлат харидларида рақобат қонунчилигига риоя этилишини ўрганмоқда

Рақобат қўмитаси давлат харидларида рақобат қонунчилигига риоя этилишини ўрганмоқда Рақобат қўмитаси туман (шаҳар) ҳокимликлари ва улар ҳузуридаги ободонлаштириш бошқармалари томонидан 2025 йилда ҳамда 2026 йилнинг ўтган даврида амалга оширилган давлат харидларида “Рақобат тўғрисида”ги Қонун талабларига риоя этилиши юзасидан ўрганишлар ўтказмоқда. Ўрганиш давомида қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратилмоқда: барча иштирокчилар учун тенг имкониятлар яратилганлиги; айрим иштирокчиларга имтиёзли…