Расмий муносабат
Ижтимоий тармоқ орқали “Корзинка” супермаркетларида салқин ичимликларга акция ўтказилаётгани бироқ кассаларда нархлар акциясиз нархда сотилмоқда” мавзуида мурожаат қолдирилган.
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси мазкур танқидий материал юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.
Қўмита томонидан олиб борилган ўрганишларда реклама матнларини босмадан чиқаришда хатоликка йўл қўйилгани натижасида нархлар ўртасида тафовут юзага келгани маълум бўлди.
Бу борада “Корзинка” савдо шохобчаси томонидан реклама матнидаги хатолик бартараф этилиши таъминланди. Истеъмолчига товарни ўз нархида тақдим этилди. Савдо ходимларига келгусида бундай ҳолатларнинг олдини олиш юзасидан тушунтиришлар берилди.



