Расмий муносабат
Ижтимоий тармоқ орқали “Korzinka Go” платформасидан “Kinder Surprise” ўйиночғини харид қилгандим, бироқ менга бутунлай бошқа “Kinder” ўйинчоғи етказиб берилган” мавзуида мурожаат қолдирилган.
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан мазкур мурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.
Қўмита томонидан олиб борилган ўрганишларда “Kinder Surprise”
коллекциядаги ўйинчоқ ассортименти фуқаронинг картасидаги танланган товарга номутаносиб эканлиги маълум бўлди. Хусусан, ишлаб чиқарувчи корхона томонидан етказиб берилаётган мазкур товарларнинг бир неча хил ваиантлари борлиги, шунингдек ташқи кўриниши, қадоқлаш дизайни, товарни безаклари бир-биридан тубдан фарқ қилиши мумкинлиги кузатилди.
Корзинка савдо шохобчаси ходимлар билан ишлаш бўлими ходими томонидан “Kinder Surprise” нинг ассортиментлари ва уларни айнан танланган вариантини олиши юзасидан фуқарога тушунтиришлар берилди, шунингдек муаммо ўзининг ижобий ечимини топди.



