«COMPETITION & CONSUMER PROTECTION AI CHALLENGE – 2026» республика хакатони
РАҚОБАТЛИ БОЗОР УЧУН СУНЪИЙ ИНТЕЛЛЕКТ ЕЧИМЛАРИНИ ЯРАТИНГ!
Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Бутунжаҳон рақобат кунига бағишлаб «AI Competition & Consumer Protection Challenge 2026» республика хакатонини ташкил этади. Хакатон 2026 йил 2–4 декабрь кунлари ўтказилади.
Иштирокчилар 48 соат давомида долзарб муаммоларни сунъий интеллект технологиялари асосида ҳал қилувчи инновацион ечимлар ишлаб чиқади. Улар тажрибали менторлардан маслаҳат олади ва лойиҳаларини экспертлар ҳайъатига тақдим этади.
Мукофот жамғармаси — 150 млн сўм:
1-ўрин — 70 млн сўм
2-ўрин — 40 млн сўм
3-ўрин — 20 млн сўм
Махсус номинациялар — жами 20 млн сўм
Шунингдек, ҳар бир йўналиш ғолибига ишга жойлашиш таклифи ёки ҳамкор ташкилотларга тавсиянома берилади.
AI Competition Challenge 2026 — келажак ечимларини бугун яратинг!
Рўйхатдан ўтиш
Тадбирга оид янгиликлардан хабардор бўлиш учун Рақобат қўмитасининг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларига обуна бўлинг.








