Фарғона вилояти ҳудудий бошқармасига ўтган 2026 йилнинг 9 ойи давомида истеъмолчилардан жами 3 512 та мурожаатлар келиб тушган

#Кун_рақами Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Фарғона вилояти ҳудудий бошқармасига ўтган 2026 йилнинг 9 ойи давомида истеъмолчилардан жами 3 512 та мурожаатлар келиб тушган. Амалга оширилган ишлар натижасида истеъмолчилар фойдасига 982 млн сўмдан ортиқ маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинган.

Тиббиёт муассасаларида истеъмолчилардан асоссиз даромад олингани аниқланиб, қонунбузилишларни бартараф этиш чоралари кўрилди

Тиббиёт муассасаларида истеъмолчилардан асоссиз даромад олингани аниқланиб, қонунбузилишларни бартараф этиш чоралари кўрилди Рақобат қўмитасининг ҳудудий бошқармалари томонидан аҳолига кўрсатилаётган пуллик тиббий хизматлар нархларининг шакллантирилиши бўйича қонунчилик талабларига риоя этилиши юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Ҳудудлар кесимида мисоллар: 📍 Қорақалпоғистон Республикаси Қорақалпоғистон Республикаси Рақобат қўмитаси томонидан 7 та тиббиёт муассасасида 2023–2026 йиллардаги пуллик тиббий хизматлар нархларининг…

Ҳафтанинг хар пайшанба куни спорт куни доирасида спорт тадбирлари давом этмоқда.

Ҳафтанинг хар пайшанба куни спорт куни доирасида спорт тадбирлари давом этмоқда. Рақобат қўмитасининг тизим ташкилотлари ва марказий аппарат ходимлари жамоавий ва якка тартибдаги спорт турлари билан шуғулланишни давом этмоқда. Хусусан, Жорий йилнинг 15 октябрь куни Раис кубоги номи остида Волейбол, Шахмат, Шашка ва Arm wrestling бўйича мусобақалар ўтказилди ва ғолиблар муносиб тарзда тақдирлантирилди.

Бухоро вилояти ҳудудий бошқармасига ўтган 2026 йилнинг 9 ойлиги давомида истеъмолчилардан жами 1 404 та мурожаатлар келиб тушган

#Кун_рақами  Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Бухоро вилояти ҳудудий бошқармасига ўтган 2026 йилнинг 9 ойлиги давомида истеъмолчилардан жами 1 404 та мурожаатлар келиб тушган.  Амалга оширилган ишлар натижасида истеъмолчилар фойдасига 840 млн сўмдан ортиқ маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинган.

Рўйхатдан ўтган асосий яшаш манзилида вақтинча истиқомат қилмаган 800 минг нафарга яқин фуқаро фойдасига 22 млрд сўмга яқин асоссиз қарздорлик қайта ҳисоб-китоб қилинди

Рўйхатдан ўтган асосий яшаш манзилида вақтинча истиқомат қилмаган 800 минг нафарга яқин фуқаро фойдасига 22 млрд сўмга яқин асоссиз қарздорлик қайта ҳисоб-китоб қилинди  Рақобат қўмитаси томонидан тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда республика миқёсида фуқароларнинг вақтинча яшаш жойи ўзгарган ёки хорижда бўлган даврида асосий яшаш манзили бўйича айрим коммунал хизматлар учун тўловлар ҳисобланиши ҳолатлари ўрганилди. Маълумки, амалдаги…

«Европа Иттифоқининг рақобат ва давлат ёрдами соҳасидаги қонунчилиги ҳамда уни қўллаш амалиёти» мавзусидаги халқаро семинар бўлиб ўтди

2026 йил 12–13 октябрь кунлари Брюссель шаҳрида Европа Комиссиясининг Рақобат масалалари бўйича бош директорати (DG COMP) томонидан ташкил этилган «Европа Иттифоқининг рақобат ва давлат ёрдами соҳасидаги қонунчилиги ҳамда уни қўллаш амалиёти» мавзусидаги халқаро семинар бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раисининг ўринбосари Улуғбек Давлатов бошчилигидаги делегация мазкур муҳим тадбирда…

Рақобат қўмитаси Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан истеъмолчилар фойдасига 852 млн сўмдан ортиқ маблағ қайта ҳисоб-китоб қилинган

#Кун_рақами Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Андижон вилояти ҳудудий бошқармасига ўтган 2026 йил 9 ойлиги давомида истеъмолчилардан жами 3 190 та мурожаатлар келиб тушган. Амалга оширилган ишлар натижасида истеъмолчилар фойдасига 852 млн сўмдан ортиқ маблағ қайта ҳисоб-китоб қилинган.

10 млрд сўмга яқин давлат харидларидаги қонунбузилишлар юзасидан тегишли чоралар кўрилди

10 млрд сўмга яқин давлат харидларидаги қонунбузилишлар юзасидан тегишли чоралар кўрилди Рақобат қўмитасининг ҳудудий органлари томонидан давлат харидлари соҳасида амалга оширилган мониторинг ва келиб тушган мурожаатларни ўрганишлар натижасида аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан тегишли таъсир чоралари кўриб келинмоқда. Хусусан: ➡️Андижон вилояти 🔘Олтинкўл тумани ҳокимлиги Ободонлаштириш бошқармасининг 300 млн сўмлик; ➡️Фарғона вилояти 🔘“Фарғона туман йўллардан фойдаланиш” давлат…

Москвада рақамли даврда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг долзарб йўналишлари кўриб чиқилди

Москвада рақамли даврда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг долзарб йўналишлари кўриб чиқилди Москва шаҳрида рақамли муҳитда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга бағишланган биринчи халқаро конференция ўтказилди. Унда 23 та давлат ва 4 та халқаро ташкилотнинг 400 га яқин вакили, жумладан, Рақобат қўмитаси вакиллари ҳам иштирок этиб, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги долзарб йўналишлар юзасидан фикр алмашди. Конференцияда…

Қорақалпоғистон Республикаси Рақобат қўмитаси томонидан 9.6 млрд сўмдан ортиқ маблағ қайта ҳисоб-китоб қилинган

#Кун_рақами Қорақалпоғистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасига ўтган 2026 йил 9 ойлиги давомида истеъмолчилардан жами 1 463 та мурожаатлар келиб тушган. Амалга оширилган ишлар натижасида истеъмолчилар фойдасига 9.6 млрд сўмдан ортиқ маблағ қайта ҳисоб-китоб қилинган.