Рақобат қўмитаси жамоатчилик билан алоқалар йўналишида расмий веб-сайт, ижтимоий тармоқлар ва оммавий ахборот воситалари орқали жами 8,2 мингдан ортиқ чиқишни амалга оширди

#кун_рақами ЖАМОАТЧИЛИК БИЛАН АЛОҚАЛАР ⚡️ 2026 йилнинг 9 ойи давомида Рақобат қўмитаси жамоатчилик билан алоқалар йўналишида расмий веб-сайт, ижтимоий тармоқлар ва оммавий ахборот воситалари орқали жами 8,2 мингдан ортиқ чиқишни амалга оширди. 〽️ Давлат органлари ва ташкилотларида очиқликни таъминлаш бўйича Очиқлик индекси рейтингида юқори кўрсаткични қайд этиб, республика бўйича юқори ўринда, давлат қўмиталари ичида 90,9…

Рақобат қўмитаси фармацевтика соҳасида улгуржи дистрибуция билан шуғулланувчи корхоналарни огоҳлантиради

Рақобат қўмитаси фармацевтика соҳасида улгуржи дистрибуция билан шуғулланувчи корхоналарни огоҳлантиради Республикамизга жорий йилнинг 9 ойи давомида 305 та корхоналар томонидан дори воситалари импорт қилинган бўлиб, шундан 47,2 фоизи 5 та импортёр ҳиссасига тўғри келмоқда. Таҳлилларга кўра, 2026 йил 1 октябрь ҳолатига 2023 йилга нисбатан чакана дорихоналар бирлашиши ёки ёпилиши натижасида 8 фоизга қисқарган филиаллар сони…

Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармасига ўтган 2026 йилнинг 9 ойи давомида истеъмолчилардан жами 969 та мурожаатлар келиб тушган.

#Кун_рақами Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармасига ўтган 2026 йилнинг 9 ойи давомида истеъмолчилардан жами 969 та мурожаатлар келиб тушган. Амалга оширилган ишлар натижасида истеъмолчилар фойдасига 4.5 млрд сўмдан ортиқ маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинган.

Қўмита Апелляция кенгаши “Оҳангаронцемент” АЖга нисбатан қабул қилинган қарор ва кўрсатмани ўз кучида қолдирди

#Апелляция_кенгаши Қўмита Апелляция кенгаши “Оҳангаронцемент” АЖга нисбатан қабул қилинган қарор ва кўрсатмани ўз кучида қолдирди   Рақобат қўмитасининг Тошкент вилояти ҳудудий бошқармасига “SARKOR-ISHONCH-777” МЧЖ ҳамда “EAST” МЧЖ томонидан “Оҳангаронцемент” АЖнинг хатти-ҳаракатларидан норози бўлиб йўлланган мурожаат келиб тушган. Мурожаатни ўрганиш жараёнида аниқланишича, 2025 йил ноябрь–декабрь ойларида “Оҳангаронцемент” АЖ билан “SARKOR-ISHONCH-777” МЧЖ ҳамда “EAST” МЧЖ ўртасида тузилган…

21-октабр — Ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилганлигининг 37 йиллиги муносабати билан Рақобат қўмитаси ходимлари орасида “Тил — миллат кўзгуси” мавзусида Оммавий диктант ўтказилди.

21-октабр — Ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилганлигининг 37 йиллиги муносабати билан Рақобат қўмитаси ходимлари орасида “Тил — миллат кўзгуси” мавзусида Оммавий диктант ўтказилди. 🔻 Танлов якунларига кўра, ғолиблар қуйидагича аниқланди: 1-ўрин – Эранова Гулшаной Авазбек қизи; 2-ўрин – Мўйдинов Аҳаджон Асқаржон ўғли; 2-ўрин – Усманов Абу Муслим Комилович; 3-ўрин – Тўйчиев Элбек Собиржон ўғли.…

Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармасига ўтган 2026 йилнинг 9 ойи давомида истеъмолчилардан жами 4 212 та мурожаат келиб тушган

#Кун_рақами Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармасига ўтган 2026 йилнинг 9 ойи давомида истеъмолчилардан жами 4 212 та мурожаат келиб тушган. Амалга оширилган ишлар натижасида истеъмолчилар фойдасига 8,4 млрд сўмдан ортиқ маблағ қайта ҳисоб-китоб қилинган.

Рақобат қўмитаси томонидан рекламаларда давлат тили талабларига риоя этилиши юзасидан ўрганишлар ўтказилди

Рақобат қўмитаси томонидан рекламаларда давлат тили талабларига риоя этилиши юзасидан ўрганишлар ўтказилди Мамлакатимизда давлат тилининг нуфузини ошириш, унинг жамият ҳаётидаги ўрнини мустаҳкамлаш ҳамда давлат тилида ахборот тақдим этиш маданиятини юксалтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Қўмита томонидан мунтазам равишда ташқи ёзувлар, хусусан, пешлавҳалар, реклама ва бошқа эълонлар ҳамда ахборот матнларининг давлат тили қоидаларига мувофиқлиги юзасидан ўрганишлар олиб…

21-октабр — Ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилган кун!

21-октабр — Ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилган кун! 1989 йил 21-октабрда ўзбек тилига давлат тили мақоми берилгани халқимиз тарихида муҳим воқеа бўлди. Ўтган 37 йил давомида она тилимиз давлат бошқаруви, таълим, фан, иқтисодиёт ва рақамли маконда ўз ўрнини мустаҳкамлаб бормоқда. Тил — фақат мулоқот воситаси эмас, балки истеъмолчи ҳуқуқларининг ажралмас қисми ҳамдир. Ҳар бир…

МУЛОҲАЗА: Ялтираган ҳар нарса олтин ёки зар эмас…

МУЛОҲАЗА  Ялтираган ҳар нарса олтин ёки зар эмас…   …65 ёшли Муҳаббат ая анчадан бери қандли диабет билан курашади. Кунларнинг биридау “Фитодиабетак” (Fitodiabetic) маҳсулоти рекламасини кўриб қолди. Машҳурсанъаткорлар “қоним таркибидаги шакар 17 эди, 8 га тушди”, дея ишонтирарди.“Шундай машҳур санъаткор ёлғон гапирмаса керак”, деб ўйлаган ая шифокор буюрган дориларни бир четга суриб, бор пулига ушбу биологик…

Навоий вилояти ҳудудий бошқармасига ўтган 2026 йилнинг 9 ойи давомида истеъмолчилардан жами 1 224 та мурожаат келиб тушган

#Кун_рақами Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Навоий вилояти ҳудудий бошқармасига ўтган 2026 йилнинг 9 ойи давомида истеъмолчилардан жами 1 224 та мурожаат келиб тушган. Амалга оширилган ишлар натижасида истеъмолчилар фойдасига 2,1 млрд сўмдан ортиқ маблағ қайта ҳисоб-китоб қилинган.