Ижтимоий тармоқ орқали “Перевал”даги оёғи ердан узилган “Тоғ шаббодаси” кафесини ким назорат қилади ёҳуд “Мижозга ҳурмат шуми?” мавзуида мурожаат қолдирилган.
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси мазкур мурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.
Қўмитанинг Наманган вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан Поп туман ҳокимлиги ва Поп туман солиқ инспекцияси жалб қилинган ҳолда ўрганишлар олиб борилди.
Ўрганиш натижасида “Тоғ шаббодаси” кафеси мижозларга сифатли хизмат кўрсатиш ва уларга қонунда белгиланган тартибда шароитлар яратиш, мулоқот чоғида одоб-ахлоқ қоидаларига қатъий риоя қилиш юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди.
Шунингдек, ўрганишлар давомида мазкур маскан умумий овқатланиш хизматларини кўрсатиш фаолиятини олиб боради ва истеъмолчилар учун тунаб қолиш имконияти мавжуд эмаслиги аниқланди.