УМРА ТАДБИРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШГА ОИД РЕКЛАМА ҚОНУНЧИЛИГИ БУЗИЛИШИ ЮЗАСИДАН ТЕГИШЛИ ЧОРАЛАР КЎРИЛДИ
Рақобат қўмитаси томонидан оммавий ахборот воситалари ва интернет тармоқларида жойлаштирилган материалларнинг “Реклама тўғрисида”ги Қонун талабларига мослиги юзасидан ўрганиш ва таҳлил ишлари олиб борилмоқда.
Жумладан, туроператорлар томонидан “Умра” тадбирини ташкил этиш ва ўтказишга оид берилган рекламалар ўрганилди.
Натижада, Сурхондарё ва Фарғона вилоятлари ҳудудий бошқармаси томонидан жами 2 та, яъни («Sharofiddin Travel» ва «Fayz Tour Travel») МЧЖларнинг туроператорларига нисбатан лицензия ҳужжатлари мавжуд бўлмаган ҳолда рекламалар жойлаштиргани ва бу билан “Реклама тўғрисида”ги Қонун талабларини бузгани юзасидан белгиланган тартибда иш қўзғатилиб, якунлари бўйича молиявий жарималар қўлланилди.
Шунингдек, Қўмитанинг Қорақалпоғистон Республикаси, Самарқанд, Сурхондарё, Наманган, Фарғона, Хоразм вилояти ва Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармалари томонидан жами 12 та («Marmaristour. uz», «rozumbetovjurabek», » uzmobile_aviakassa», «Samarqanddan Umra ziyorati» Instagram sahifasi, «Umra Ziyorati», «Fazliddin Umra jamiyati», «Muborak safar», «Qo’qimboyliklar», «Saudiyaga sayohat», «Umra rasmiy», «Aviakassa721», «Nursafar») Telegram каналлари маъмурлари томонидан берилган рекламаларда ҳам юқоридаги каби қонунчилик талаблари бузилиши юзасидан мансабдор шахслари маъмурий жавобгарликка тортилди.
Ушбу ўрганиш якунлари юзасидан қонунчиликда белгиланган тартибда тегишли чоралар кўрилиши таъминланади.








