Рақобат қўмитасининг Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан оммавий ахборот воситалари ва интернет тармоқларида жойлаштирилган материалларни “Реклама тўғрисида”ги Қонун талабларига мослиги юзасидан доимий ўрганиш ва таҳлил ишлари олиб борилмоқда.
Жумладан, туроператорлар томонидан “Умра” тадбирини ташкил этиш ва ўтказишга оид рекламаларнинг қонунийлиги ўрганилди:
Ўтказилган ўрганишлар натижасида:
—Фарғона шаҳрида яшовчи Рахматуллаев Абубакирсиддиқ Абдурасуловичга тегишли «Умра Сафари 2025» телеграм тармоғи;
—Марғилон шаҳрида яшовчи фуқаро Одилжонов Мухаммадюсуф Ғайратжон ўғлига тегишли бўлган «Саудияга Саёҳат Муҳаммадюсуф» телеграм тармоғи;
—Ёзёвон туманида яшовчи фуқаро Рахимов Абдулвохид Абдусатторовичга тегишли «Макка Мадина Саёҳат» телеграм тармоқларида лицензия ҳужжатлари мавжуд бўлмаган ҳолда рекламалар жойлаштирилган.
Канал бошқарувчиларига нисбатан “Реклама тўғрисида”ги Қонун талаблари бузилиши аломатлари билан ишлар қўзғатилиб, тегишли ҳужжатлар кўриб чиқиш учун суд органларига юборилди.
Шу билан биргаликда, лицензияга эга бўлмасдан реклама материаллари тарқатаётган ахборот ресурсларини юритувчи шахсларга аниқлик киритиш мақсадида Ички ишлар вазирлиги, Киберхавфсизлик марказига мурожаат қилинди. Ушбу ўрганиш якунлари юзасидан қонунчиликда белгиланган тегишли чоралар кўрилиши таъминланади.