Тошкентда “Ўзбекистон давлат, корпоратив ва хусусий харидлар форуми-2026” (“Public & Corporate Procurement Forum Uzbekistan 2026) йирик халқаро тармоқ форуми бўлиб ўтди.
Форумда давлат органлари, бизнес, йирик хусусий компаниялар, халқаро экспертлар, электрон савдо платформалари операторлари ҳамда харидлар бозори иштирокчилари қатнашди. Унда Ўзбекистонда харидлар тизимини ривожлантиришда рақамлаштириш, жараёнлар шаффофлиги, рақобатни ривожлантириш, замонавий технологияларни жорий этиш ва давлат ҳамда бизнес ўртасидаги ҳамкорликни янада кучайтириш зарурлиги масалалари хусусида фикр-мулоҳазалар, тегишли маълумотлар ҳамда таклифлар билдирилди.
Мазкур тадбирда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси масъул ходими Б.Бобохонов томонидан 2025 йил давомида давлат харидларида рақобатга зид ҳаракатларнинг олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар,шунингдек тизимининг кейинги ривожланиш йўналишлари, сунъий интеллект назоратини йўлга қўйиш ва жамоатчилик назоратини кучайтириш борасида таклиф ва маълумотлар берилди.
Форумда коррупция хавфини камайтириш, давлат харидларида инсон омилини чеклаш, рақамли из қолдириш (digital traceability) ва барқарор рақобатга асосланган давлат харидлари тизимини яратишдан юзасидан билдирилган тегишли таклифлар асосида келгуси чора-тадбирлар белгилаб олинди.








