ТЕМИРЙЎЛДА ЙЎЛОВЧИ ТАШИШ ХИЗМАТЛАРИ БЎЙИЧА ҚЎМИТА ЧИҚАРГАН ҚАРОР СУД ИНСТАНЦИЯЛАРИ ТОМОНИДАН ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАНДИ ВА ҚОНУНБУЗИЛИШ ҲОЛАТИ БАРТАРАФ ЭТИЛДИ
Қўмита Махсус комиссияси томонидан олиб борилган ўрганиш натижаларига кўра (https://t.me/RaqobatGovUz/9151), «O‘ztemiryo‘lyo‘lovchi» АЖ ва «Shahar atrofida yo‘lovchi tashish» МЧЖ томонидан сотилган чипталардан воситачилик йиғим қиймати бўйича умумий ҳисобда жами 792 186 нафар истеъмолчидан ортиқча ҳақ ундирилганлиги аниқланди.
Қўмита мазкур жамиятларга
🔘Ортиқча ундирилган пулларни истеъмолчиларга қайтариш;
🔘қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш;
🔘келгусида бундай ҳолатларга йўл қўймаслик тўғрисида кўрсатма берган.
Хусусан, ушбу хизмат кўрсатувчи корхоналар Қўмита қарори юзасидан норози бўлиб, судга мурожаат қилишган.
Бироқ, бир неча суд инстанцияларининг ҳал қилув қарорлари билан «O‘ztemiryo‘lyo‘lovchi» АЖ ва «Shahar atrofida yo‘lovchi tashish» МЧЖларнинг аризаларини қаноатлантириш рад қилиниб, Қўмита Махсус комиссиясининг қарори ва кўрсатмаси ўз кучида қолдирилди ортиқча олинган маблағларни қайтариши ва молиявий жарима тўлаши белгиланди.