Жорий йилнинг 11-12 сентябрь кунлари Рақобат қўмитаси ҳузуридаги “Рақамли трансформация ва аутсорсинг маркази” ДМ томонидан Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан ҳамкорликда “Ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) тартибга солишда электрон дастурдан фойдаланиш” мавзусида Маҳаллий ҳокимлик ҳамда Қўмитанинг ҳудудий органларининг рекламага масъул ходимлари учун ўқув ва амалий семинари бўлиб ўтади.
Семинарнинг дастлабки кунини Рақобат қўмитаси бошқарма бошлиғи Э.Хаитметов кириш сўзи билан очиб берди, шунингдек Тошкент шаҳар ҳокимлиги Рақамли ривожланиш департаменти масъул ходими Д.Нуржанова «2025-2026 йилларда ташқи реклама соҳаси ривожланиши, янги йўналишлари ва назорати тўғрисида» маълумотларни бериб ўтди.
Шундан сўнг, Қўмита ҳамда унинг ҳузуридаги тизим ташкилот ходимлари томонидан Реклама қонунчилиги, давлат тили талаблари ҳамда реклама ахборот объектларини тартибга солиш ҳолати ҳақида маълумотлар берилди.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 31 августдаги 428-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида давлат мулки бўлган ер участкаларига, биноларга ҳамда иншоотларга ташқи реклама ва ахборот объектини (конструкциясини) ўрнатиш ва унда рекламани жойлаштиришга бўлган ҳуқуқни олиш учун ягона электрон савдо майдончаси орқали очиқ электрон аукцион савдоларига чиқариш босқичлари бу бўйича ваколатли органлар ва уларнинг функционал вазифалари юзасидан маълумотлар берилди.
Шунингдек, тадбир иштирокчилари учун рекламаларга қўйиладиган талаблар, “T-Reklama” электрон мониторинг тизимидан фойдаланиш, ташқи рекламани тайёрлаш, жойлаштириш ҳамда тарқатиш бўйича маҳорат дарслари ҳам ўтказилди.
Тадбир давомида келгусидаги янги лойиҳалар, уларни амалга ошириш юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.