Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳузуридаги “Рақамли трансформация ва аутсорсинг маркази” давлат муассасаси ташаббуси билан, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамкорлигида йўналишлар бўйича ташқи реклама ва ахборот объектларини ўрнатган тадбиркорлик субъектлари иштирокида учрашув ташкил этилди.
Тадбирда ташқи реклама ва ахборот объектлари (конструкциялари) хавфсизлик талабларига мувофиқлигини таъминлаш ва улар устидан доимий назоратни амалга ошириш зарурлигини таъкидланди. Шу билан бирга, соҳада тизимли ишлар олиб борилаётгани қайд этилди.
Учрашув доирасида иштирокчиларга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 февралдаги 104-сонли қарори билан тасдиқланган “Ташқи реклама объектлари хавфсизлигининг умумий техник регламенти” талаблари кенг тушунтирилди.
Тадбир давомида тадбиркорлик субъектлари томонидан берилган саволларга мутахассислар томонидан батафсил жавоблар берилди, соҳадаги мавжуд муаммо ва таклифлар атрофлича муҳокама этилди.