Жорий йилнинг 7 ноябрь куни Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази “Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржаси” АЖ билан ҳамкорликда Сирдарё вилоятида “Товар хом ашё биржа иштирокчиларини янги савдо инструментлари ҳамда монополияга қарши комплаенс тизими” мавзусида ўқув курси бўлиб ўтди.
Мазкур малака ошириш курсида, товар хом ашё биржа иштирокчиларига (брокер, трейдер) рақамли иқтисодиёт, биржа савдоларидаги янги савдо инструментлар, жумладан икки томонлама қарама-қарши аукцион, деривативлар, фьючерс битимлари ҳамда клиринг ҳақида маълумотлар берилди.
Шунингдек, биржа савдоларида рақобатни чекловчи ҳаракатлар ҳамда нархлар манипуляциясини олдини олиш, биржа савдоларининг норматив ҳуқуқий асослари, биржа аъзолари учун ички назорат қоидалари ҳақида батафсил тушинтиришлар берилди.
Малака ошириш курси сўнгида биржа иштирокчиларига (брокер, трейдер) махсус сертификатлар топширилди.