Жорий йилнинг 22-23 октябрь кунлари Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази “Ўзбекистон Республикаси товар-ҳомашё биржаси” АЖ билан ҳамкорликда Фарғона вилоятида “Товар ҳомашё биржа иштирокчиларини янги савдо инструментлари ҳамда монополияга қарши комплаенс тизими” мавзусида ўқув курси бўлиб ўтди.
Мазкур малака ошириш курсида, товар ҳомашё биржа иштирокчиларига (брокер, трейдер) рақамли иқтисодиёт, биржа савдоларидаги янги савдо инструментлар, жумладан икки томонлама қарама-қарши аукцион, деривативлар, фьючерс битимлари ҳамда клиринг ҳақида маълумотлар берилди.
Шу билан бирга, биржа иштирокчилари, давлат буюртмачилари ҳамда юқори ликвидли ва монопол турдаги маҳсулотларни сотувчи корхоналар вакилларига рақобатни чекловчи ҳаракатлар ҳамда нархлар манипуляциясини олдини олиш, биржа савдоларининг норматив ҳуқуқий асослари, биржа аъзолари учун ички назорат қоидалари ҳақида батафсил тушинтиришлар берилди.
Малака ошириш курси сўнгида биржа иштирокчиларига (брокер, трейдер) махсус сертификатлар топширилди.