“Сунъий интеллектни бошқариш: тартибга солиш ҳамда рақобатни таъминлаш бўйича Европа Иттифоқи қонунчилиги ва глобал стратегиялар” мавзусидаги халқаро семинарнинг иккинчи куни халқаро эксперт Оливиэр Проуст томонидан олиб борилди.
Семинар доирасида
🔘юқори даражадаги таваккалчиликка асосланган cунъий интеллект тизимлари,
🔘сунъий интеллект моделларини тартибга солиш масалалари,
🔘сунъий интеллект ва кибербарқарорлик ўртасидаги ўзаро боғлиқлик,
🔘сунъий интеллектни тартибга солишнинг Европа Иттифоқи тажрибаси,
🔘“Сунъий интеллект тўғрисида”ги Қонун (EU AI Act) ҳамда GDPRнинг ўзаро нисбати юзасидан иштирокчиларга батафсил тушунтиришлар берилди.
Семинар сўнгида фикр-мулоҳазалар алмашилди ва иштирокчиларга сертификатлар топширилди.








