Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 6 октябрдаги ПҚ-296-сон “Истеъмолчилар ҳуқуқларини самарали ҳимоя қилишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида истеъмолчилар мурожаатлари билан ишлаш, “Сирли мижоз” ва назорат хариди тадбирларини ўтказиш ҳамда “Истеъмолчи мурожаати” электрон тизимида ишлаш бўйича нодавлат нотижорат ташкилотлари ходимларини ўқитишга қаратилган махсус ўқув курслари ташкил этилди.
Уч кун давом этган ўқув курси доирасида иштирокчилар:
⏺ истеъмолчилар мурожаатларини қабул қилиш ва кўриб чиқиш тартиби;
⏺“Сирли мижоз” тадбирлари ва назорат харидини ўтказиш методикаси;
⏺ “Истеъмолчи мурожаати” электрон тизимида ишлаш бўйича амалий машғулотлар;
⏺савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаларида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш амалиёти;
⏺ ахборот махфийлиги ва шахсга доир маълумотлар билан ишлаш қоидалари бўйича назарий ҳамда амалий билим ва кўникмаларга эга бўлдилар.
Машғулотлар соҳада юқори малака ва амалий тажрибага эга бўлган мутахассислар томонидан олиб борилди.
Ўқув курси якунида иштирокчиларга белгиланган тартибдаги махсус сертификатлар топширилди.
Мазкур ўқув курслари истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизимида нодавлат нотижорат ташкилотларининг ролини кучайтириш, жамоатчилик назорати механизмларини самарали йўлга қўйишга хизмат қилади.







