#Халқаро_ҳамкорлик
Жорий йилнинг 12 июнь куни Шуша шаҳрида Туркий давлатлар ташкилотига (ТДТ) аъзо ва кузатувчи давлатлар рақобат органлари раҳбарларининг 3-йиғилиши тадбири доирасида Рақобат қўмитаси раиси Ҳалилилло Турахужаев Туркия Рақобат қўмитаси раҳбари жаноб Бирол Кюле, Озарбайжон Республикаси Президенти ҳузуридаги Монополияга қарши кураш ва истеъмол бозорини назорат қилиш давлат агентлиги раҳбари жаноб Эльнур Багиров ҳамда Венгрия Рақобат органи раҳбари жаноб Чаба Балаж Риго билан алоҳида икки томонлама музокаралар ўтказилди.
Ўтказилган икки томонлама музокараларда давлатларимиз раҳбарлари кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратиб келинаётганлиги, бу йўналишлар стратегик аҳамиятга эга деб ҳисобланаётганлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди.
Шунингдек, учрашувларда истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, бунда жамоатчилик билан очиқ ва яқин мулоқот ўрнатишнинг долзарблиги, сўнгги йилларда долзарб масалага айланган мавзулар, жумладан глобал рақамли платформалар учун миллий иқтисодиётимизга инвестиция қилишининг жозибадорлигини ошириш ва янги рақамли хизматлар ва имкониятларни жорий этиши учун қулай бизнес юритиш шарт-шароитларини яратиш мақсадида тартибга солиш ёндашувлари каби масалалар муҳокама қилинди.
Музокараларда якунида рақобат тўғрисидаги қонунчилик талаблари доирасида ўрганишлар ўтказишда ўзаро маълумот ва тажриба алмашиш, рақобат органлари мутахассисларинни амалиёт ўташ учун ҳамкорликда малака ошириш (стажировкалар)ни ташкил этиш борасида келишиб олинди.








