ФУҚАРОДАН САВОЛ:
– Табиий монополия субъектларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари нималардан иборат?
Мутахассис жавоби:
Табиий монополия субъектларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Табиий монополия субъектлари қуйидаги ҳуқуқларга эга:
реализация қилинган товарлар учун ҳақ тўланишини таъминламаётган истеъмолчиларга хизмат кўрсатишни қонунчиликда белгиланган тартибда рад этиш;
табиий монополия шароитларида реализация қилинадиган товарларнинг нархларини (тарифларини) ваколатли давлат органини хабардор қилган ҳолда барча истеъмолчилар учун бир вақтда пасайтириш.
Табиий монополия субъектлари:
ўз товарларининг сотиб олинишида истеъмолчилар учун тенг шарт-шароитлар яратиб бериши, барча истеъмолчиларга хизмат кўрсатиш учун қувватлар етарли бўлмаган тақдирда, товарлар истеъмолчилар ўртасида адолатли тақсимланишини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ тартибга солиши;
ўз фаолияти тўғрисидаги ҳисоботни ваколатли давлат органига қонунчиликда белгиланган тартибда тақдим этиши;
товарларнинг нархларини (тарифларини) белгилаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан ваколат берилган органга ишончли ахборотни тақдим этиши;
табиий монополия шароитларида амалга ошириладиган товарлар ишлаб чиқаришга (реализация қилишга) доир тўғридан-тўғри харажатларнинг алоҳида-алоҳида ҳисобини юритиши шарт.
Табиий монополия субъектлари қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши ва уларнинг зиммасида ўзга мажбуриятлар бўлиши мумкин.
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни “Рақобат тўғрисида” 17-модда.