Жорий йилнинг II чорак якунида Рақобат қўмитасининг Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан Самарқанд вилоятидаги туман (шаҳар) ҳокимликларининг қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини “Рақобат тўғрисида”ги Қонун талабларига мослиги ҳамда рақобатни ривожлантиришга тўсқинлик қиладиган ҳужжатларнинг қабул қилиниши юзасидан ўрганиш ишлари ўтказилди.
Мазкур ўтказилган ўрганишлар давомида, Самарқанд вилоятидаги туман ва шаҳар ҳокимликлари (Иштихон, Паяриқ, Пастдарғом, Тойлоқ, Қўшработ, Самарқанд, Ургут, Жомбой, Каттақўрғон, Нарпай ва Каттақўрғон шаҳар) томонидан қабул қилинган норматив тусдаги ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси “Рақобат тўғрисида”ги Қонунининг 22-моддаси талабларига зид равишда қарор, буйруқ ва фармойишлар қабул қилишда, шартномалар тузишда устунлик беришда, айрим хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолияти учун бошқа камситувчи ёки имтиёзли шартлар белгилашда камчиликларга йўл қўйилганлиги аниқланди.
Ўрганиш ишлари натижаларига кўра, ҳудудий бошқарма томонидан шаҳар ва туман ҳокимликларига қонун бузилиш ҳолатларини бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик тўғрисида тегишли тақдимномалар берилди.