Рақобат қўмитаси томонидан республика миқёсида қурилиш ва уй-жой соҳасига оид кўплаб мурожаатлар келиб тушган. Шунингдек, Қўмита мазкур мурожаатлардаги қонунбузилиши ҳолатларини ўз вақтида аниқлаб, истеъмолчиларнинг қонуний манфаатлари ҳимоя қилиниб, уларнинг ҳуқуқлари тикланмоқда.
Жумладан,
Тошкент шаҳри мисолида
10 дан ортиқ фуқаролар томонидан “CRYSTAL PAINT” МЧЖдан сотиб олган кўп қаватли турар-жой хонадонларининг умумий майдони кам чиққанлиги ва ҚҚС қайтариб берилмаганлиги бўйича эътироз билдириб йўллаган мурожаатлари Тошкент шаҳар ҳудудий бошқарма томонидан қурувчи ташкилотдан жами 11 та истеъмолчига 225 млн сўмга яқин пул маблағлари қайтариб берилиши таъминланди.
Хоразм вилояти мисолида
Хонқа туманида яшовчи фуқаро И.Й уй-жой харид қилиш мақсадида “URGANCH SOHIL BOYI UYLARI” МЧЖ билан шартнома имзолаган. Мазкур шартномага мувофиқ 150 млн сўмлик тўловни амалга оширган ҳамда қолган қисмини бўлиб тўлаш тартибида келишилган. Қурувчи ташкилот томонидан ҳеч қандай расмий огоҳлантиришларсиз шартнома бекор бўлди деб пул тўлов қилинмаслигини, фуқарога уй берилмаслиги тартибида қайта шартнома қилинишини ва хонадонни бошқа шахсга сотишни билдираётганлигидан норози бўлиб қилган мурожаати ҳудудий бошқарма томонидан фуқаро ва қурувчи ташкилот ўртасида тузилган шартноманинг барча бандлари ўз кучида қолдирилиб, истеъмолчи ҳуқуқлари ҳимоя қилинди.
Қорақалпоғистон Республикаси мисолида
Нукус шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро А.К. ўз мурожаатида “NUKUS STROY STIL” МЧЖ билан шартнома тузиб, кўр қаватли уйдан хонадон харид қилиш мақсадида 116 млн сўмга яқин пул маблағини ўтказиб берганлиги, бироқ корхона томонидан шу кунга қадар хонадон ўз вақтида топширилмаётганлигидан норози бўлиб, уй учун тўлаган пул маблағларини қайтариб олиш мақсадида мурожаат йўллаган. Қўмита мутахассислари томонидан қурилиш ташкилотига тушунтириш ишлари олиб борилди ҳамда истеъмолчи фойдасига тўланган пул маблағлари қайтариб берилиши таъминланди.
Фарғона вилояти мисолида
Фарғона шаҳрида яшовчи фуқаро Г.Асқарова “BINOKOR” МЧЖ шартномага асосан янги хонадон харид қилиш учун 100 млн сўмга яқин тўловни амалга оширган, аммо қурилиш бошланмаганлиги сабабли тўланган маблағларни қайтариб олиш мақсадида тадбиркорлик субъектига бир неча марта мурожаат қилишига қарамасдан, муаммо ижобий ҳал этилмаган. Истеъмолчи мазкур ҳолатдан норози бўлиб қилган мурожаати ҳудудий бошқарма томонидан қурилиш ташкилотидан истеъмолчи фойдасига тўлиқ қайтариб берилиши таъминланди.
Наманган вилояти мисолида
Наманган туманида яшовчи фуқаро Р.Т “FAROVON BINOKOR SERVIS” МЧЖдан шартнома асосида кўп қаватли уй олиш учун бошланғич 57 млн сўмга яқин тўловни амалга оширган. Бироқ корхона томонидан уй қурилиш ишлари тўхтаб қолганлиги сабабли тузилган шартномани бекор қилиш ва тўланган пул маблағларини қайтариш юзасидан мурожаат қилган.Ҳудудий бошқарма саъй-ҳаракатлари билан хизмат кўрсатувчи ташкилотдан истеъмолчи фойдасига маблағни тўлиқ қайтариб берилиши таъминланди.
Жиззах вилояти мисолида
Жиззах шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро С.М “AZIZA CREDO MAX” МЧЖдан шартнома асосида хонадон харид қилган. Шартнома шартларига мувофиқ, бошланғич тўлов учун 54 млн сўм тўлаган маблағларни қайтариш бўйича мурожаат қилган. Ҳудудий бошқарма томонидан фуқаро ва қурувчи ташкилот билан тузилган дастлабки олди-сотди шартнома бекор қилиниб, бошланғич тўлов қайтарилиши таъминланди.
Қашқадарё вилояти мисолида
Китоб туманида истиқомат қилувчи ёш оила бошлиғи Н.Н яхши ниятлар билан янги хонадон олиш учун “EAST DREAM ENERGINERING” МЧЖ билан шартнома тузиб, 38 млн сўмлик бошланғич тўловни амалга оширади. Лекин оилавий шароитида сабабли янги хонадон учун қолган тўловни амалга ошира олмаганлиги оқибатида қурувчи ташкилотга бошланғич тўловни қайтаришни сўраб бир неча марта мурожаат қилишига қарамай муаммо ижобий ҳал этилмаганлигидан норози бўлиб қилган мурожаати Ҳудудий бошқарма мутахассислари иштирокида олиб борилган ўрганиш ишлари натижасида, хонадон учун тўланган бошланғич маблағ тўлиқлигича қайтариб берилиши таъминланди.
Сирдарё вилояти мисолида
Гулистон шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро А.Ж ўз мурожаатида хонадон сотиб олиш учун “UNIVERSAL-ELEKTR-MONTAJ-SAVDO” МЧЖ билан шартнома расмийлаштириб, шартномага кўра бошланғич 30 млн сўмлик тўлов амалга оширган, аммо, қурувчи ташкилот томонидан қурилиш ишлари шартномада кўрсатилган муддатда ниҳоясига етказилмаётганлигидан норози эканлигини таъкидлаб, ушбу хонадон учун тўланган маблағини қайтариб берилиши юзасидан мурожаати Ҳудудий бошқарма томонидан ўрганиш ишлари олиб борилиб, тадбиркорлик субъектидан фуқаро фойдасига қайтариб берилиши таъминлади.
Бухоро вилояти мисолида
Бухоро шаҳрида яшовчи фуқаро К.У ва “BUNYODKOR SHAHARSOZLIK” МЧЖ ўртасида тузилган шартнома мажбурияти тўлиқ бажарилганлигига қарамасдан қурувчи ташкилот томонидан шартнома шартлари ўз вақтида бажарилмаётганлигидан норози бўлиб қилган мурожаати ҳудудий бошқарма томонидан ўрганиб чиқилиб, кўп қаватли турар-жой биносидаги хонадонни барча камчиликларини бартараф этиш ҳамда истеъмолчи фойдасига 30 млн сўмга яқин маблағ ундириб бериш бўйича тегишли судга даъво аризаси киритилди
Андижон вилояти мисолида
Жалақудуқ туманида истиқомат қилувчи фуқаро Х.Қ томонидан “BARAKA” МЧЖ томонидан қуриб битказилиб фойдаланишга топширилган уйнинг носоз бўлган электр ҳисоблагичини алмаштириб бериши бўйича бир неча маротаба қурувчи ташкилотга мурожаат қилгани, аммо мурожаат ижобий ҳал бўлмагани сабабли ушбу масалада амалий ёрдам сўраб мурожаат йўллаган. Ҳудудий бошқарма мутахассислари томонидан мурожаатни ўрганиш ишлари давомида, фуқаро Х.Қарабаевани яшаш хонадонидаги носоз электр ҳисоблагични қурувчи ташкилот томонидан янгисига алмаштирилиб берилиши таъминланди.
Юқоридагиларга кўра, Қўмита томонидан “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунинг 19, 21, 24 ва 25 моддалари талабларига риоя қилинмаганлиги юзасидан қурувчи ташкилотларга (“NUKUS STROY STIL” МЧЖ, “BUNYODKOR SHAHARSOZLIK” МЧЖ, “AZIZA CREDO MAX” МЧЖ, “FAROVON BINOKOR SERVIS” МЧЖ, “UNIVERSAL-ELEKTR-MONTAJ-SAVDO” МЧЖ, “BARAKA” МЧЖ ,“BINOKOR” МЧЖ, “URGANCH SOHIL BOYI UYLARI” МЧЖ, “EAST DREAM ENERGINERING” МЧЖ ва “CRYSTAL PAINT” МЧЖ) нисбатан белгиланган тартибда иш қўзғатилиб, қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш, келгусида бундай ҳолатларга йўл қўймаслик юзасидан кўрсатмалар берилди.