Рақобат қўмитаси ваколати доирасида реклама соҳасида жорий йилнинг 9 ойи давомида олиб борилган 27 373 та ўрганишларда 11 106 та камчиликлар аниқланган. Қуйида юзага келган ҳолатлар юзасидан Қўмита ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан тегишли таъсир чоралари кўриб келмоқда.
Андижон вилояти мисолида
Ҳудудий бошқарма томонидан олиб борган мониторинг ишларида “ANDIJON TIBBIY DIAGNOSTIKA” МЧЖ, “REAL INTELECT EFFECT” НТМ, “ZAMON SILVER” МЧЖ ҳамда “BO`GISHAMOL GAVHARI” МЧЖларнинг жойлаштирилган рекламаларида амалдаги қонун ва қарор талаблар бузилганлиги аниқланди.
Ҳудудий бошқарманинг Махсус комиссияси томонидан “REAL INTELECT EFFECT” НТМ ва “ZAMON SILVER” МЧЖларга “Реклама тўғрисида”ги Қонуннинг 23,24,25,26 ва 47- моддалари талаблари бузиш аломатлари билан уларга нисбатан молиявий жарима қўлланилди.
Шунингдек, “ANDIJON TIBBIY DIAGNOSTIKA” МЧЖ ва “BO`GISHAMOL GAVHARI” МЧЖларга мазкур қонуннинг 25 ва 26-моддалари талаблари бузганлиги учун бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар берилди.
Навоий вилояти мисолида
Ҳудудий бошқарма томонидан Навоий шаҳрида фаолият юритаётган 3 та тадбиркорлик субъектлари – “NAVBAHOR CHICKEN FOOD” МЧЖ, “NAVOIY GOLD CHICKEN” ОК, “CHASHMI-NUR NAVOIY” МЧЖлар томонидан ноқонуний равишда ташқи реклама воситаларини ўрнатган ҳолда ўз маҳсулот ва хизматларини реклама қилиб келаётганлиги аниқланди.
Ушбу тадбиркорлик субъектларга нисбатан бошқарма Махсус комиссиясининг қарори билан белгилаб қўйилган молиявий жарима қўлланилди ва қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш бўйича бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар берилди.
Наманган вилояти мисолида
Ҳудудий бошқарма томонидан “NAMANGAN FLAMINGO RESTORANI” МЧЖ, “KOKOBANGO” МЧЖ ва “CHUST TANHO MMM” МЧЖларга қарашли инстаграм ижтимоий тармоқларида алкоголь маҳсулотлари, шунингдек, тамаки ва никотин истеъмол қилиш мосламаларининг реклама роликлари жойлаштирилганлиги аниқланди.
Бошқарма Махсус комиссиясининг қарорига асосан мазкур 3 та корхона томонидан “Реклама тўғрисида”ги Қонуннинг 38, 40-моддалари бузилган деб топилди ва уларга нисбатан молиявий жарималар қўлланилди.
Батафсил (https://telegra.ph/RESPUBLIKA-KESIMIDA-40-ga-YA%D2%9AIN-TADBIRKORLIK-SUBEKTLARI-TOMONIDAN-REKLAMA-T%D0%8E%D2%92RISIDAGI-%D2%9AONUN-TALABLARINI-BUZISH-%D2%B2OLATLARI-ANI%D2%9ALAN-10-10)