Республика кесимида 20 га яқин субъектларга нисбатан “Реклама тўғрисида”ги қонун талабларини бузиш аломатлари билан тегишли таъсир чоралари қўлланилди
Рақобат қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан оммавий ахборот воситалари, интернет тармоқларида ҳамда ташқи реклама воситаларида жойлаштирилган реклама материалларининг реклама тўғрисидаги қонунчилик талабларига мослиги юзасидан тизимли равишда ўрганиш ишлари олиб борилди.
Ўрганиш ишлари натижасида, интернет тармоқлари ҳамда ташқи реклама воситаларида жойлаштирилган рекламаларининг қонунчилик талаблари бузилишга йўл қўйган қуйидаги субъектлар ҳудудлар кесимида.
🔘Қорақалпоғистон Республикаси – “VORIS GAZ OIL” МЧЖ;
🔘Хоразм вилояти – “OSTONA ASL BARAKA” МЧЖ;
🔘Бухоро вилояти – “OMAD BUKHARA MAJMUA” MЧЖ;
🔘Навоий вилояти – “HUMOYUNSHOX HOTEL” МЧЖ;
🔘Самарқанд вилояти – “NIGINA ISMATILLOYEVNA” ХК;
🔘Сурхондарё вилояти – “Davr Bank” ХАТБ Термиз БХМ;
🔘Қашқадарё вилояти – АЖ “Infinbank” Қашқадарё вилояти филиали ҳамда АБТ “Tengebank” Қарши БХМ;
🔘Жиззах вилояти – “AZIZ OSMON SERVIS” MЧЖ;
🔘Сирдарё вилояти – “TIRE WORLD” МЧЖ;
🔘Тошкент вилояти – “GGM AND JEM” МЧЖ, “IDEA CONCEPT GROUP” МЧЖ “MOON TRAVEL” МЧЖ;
🔘Наманган вилояти – “UMRA CONSALTING XIZMATI” МЧЖ, “AL-SAFO TOUR” МЧЖ.
Юқоридагиларга кўра, Қўмитанинг ҳудудий бошқармаларининг Махсус комиссияси томонидан “Реклама тўғрисида”ги Қонун талаблари бузиш аломатлари бўйича Вазирлар Маҳкамасининг 225-сонли қарори билан тасдиқланган Низомига мувофиқ 17 та субъектга нисбатан белгиланган тартибда иш қўзғатилиб, ишни кўриб чиқиш якунлари бўйича молиявий жарима қўллаш бўйича қарорлар қабул қилинди.
Шунингдек, қонунбузилиш ҳолатини бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик юзасидан кўрсатмалар берилди.