Республика бўйлаб истеъмолчилардан келиб тушаётган мурожаатлар доимий равишда ўрганилиб, уларнинг ҳуқуқлари ҳимоя қилинмоқда
Қорақалпоғистон Республикаси
Рақобат қўмитасига фуқаро С.А. томонидан “ROODEL” МЧЖга тегишли бўлган Lada vesta автомашинаси билан авто тўқнашув юзасидан “Apex Insurance” МЧЖ компанияси томонидан “ROODEL” МЧЖ ҳисоб рақамига 6 700 000 сўм суғурта пули ўтказилмагани тўғрисида мурожаати келиб тушган.
Олиб борилган ўрганишлар натижасида мазкур сумма “ROODEL” МЧЖга ўтказилгани аниқланди ва фуқарога тегишли пул маблағининг ўз пластик карточкасига ўтказилиши таъминланди.
Самарқанд вилояти мисолида
Ҳудудий бошқармага фуқаро Н. Каримова томонидан “Call-center” орқали мурожаатида у “Sohibqirion Denta pharm” МЧЖдан “Strong Ag” дори воситасини асоссиз равишда 180 000 сўмга қиммат нархга сотиб олганини билдирган.
Олиб борилган ўрганишлар натижасида мазкур сумма истеъмолчига тўлиқ қайтарилди. Мурожаат “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 21-моддасига асосан ижобий ҳал этилди.
Сирдарё вилояти мисолида
Ҳудудий бошқармага фуқаро М.Убайдуллаевадан “Uzum nasiya” рўйхатдан ўтган насия савдо бўйича маҳсулот харид қилиш учун ариза топширган, лекин аризаси қанотлантирилмаган. Шундан сўнг фуқаро қўшнисининг аккаунти орқали маҳсулот харид қилган ва шу маҳсулотга тўлов қилиб келган. Лекин орадан вақт ўтгач фуқаро ўзи топширган аризага ижобий жавоб келиб маҳсулот олмаса ҳам маҳсулот учун тўлов олиш бўйича хабар келаётганлиги аниқланди.
Ҳудудий бошқарма томонидан ўрганиш ишлари олиб борилиб, натижада шартнома бекор қилинди ва фуқарога ҳисобланган қарздорлик бартараф этилди.
Сурхондарё вилояти мисолида
Ҳудудий бошқармага фуқаро А.Ўролова томонидан Ангор туманидаги маиший техника дўконидан харид қилинган кир ювиш машинаси нуқсонли бўлгани сабабли, уни янгисига алмаштириб бериш тўғрисида мурожаати келиб тушган.
Олиб борилган ўрганиш ишлари натижасида истеъмолчининг талаби қаноатлантирилиб, нуқсонли техника сифатлисига алмаштирилди.
Тошкент шаҳар мисолида
Ҳудудий бошқармага фуқаро Ж.Қ. “Media Park” савдо марказидан буюртма қилган ҳаво совуткич белгиланган муддатда етказиб берилмагани юзасидан мурожаат қилган.
Олиб борилган ўрганиш ишлари натижасида, маҳсулот истеъмолчининг яшаш манзилига техник соз ҳолда етказиб берилиши таъминланди.
Тошкент вилояти мисолида
Ҳудудий бошқармадан фуқаро ижтимоий тармоқ орқали “VisuCaps” кўриш қобилиятини яхшилайди, деб сотилган воситани 1 300 000 сўмга харид қилгани, аммо маҳсулот таъсири сезилмагани сабабли тўланган пулни қайтаришда ёрдам сўраган.
Олиб борилган ўрганиш ишлари натижасида, “EUPHORIA GROUP” МЧЖ томонидан камчиликлар инобатга олиниб, истеъмолчига
1 300 000 сўм тўлов қайтарилиши таъминланди.
Хоразм вилояти мисолида
Ҳудудий бошқармага фуқаро Рустам Исмаилов томонидан чиқиндилар ўз вақтида олиб кетилмаётгани ва хизмат кўрсатилмаган ойлар учун тўловни қайта ҳисоблаш тўғрисида мурожаат келиб тушган.
Олиб борилган ўрганиш ишлари натижасида, фуқарога хизмат кўрсатилмаган давр учун 176 000 сўм маблағ “Toza Hudud” ДМ томонидан қайта ҳисоб-китоб қилиниб, мурожаат ижобий ҳал этилди.